Афғонистоннинг Хост вилоятидаги манбалар “Толибон”нинг буйруғи билан ушбу вилоятда уч маҳаллий ОАВ ходими ҳибсга олинганини тасдиқлади, дея Atlas Press хабар берди.
Манбаларга кўра, Хостдаги учта маҳаллий радиостанциянинг уч нафар оператори “Толибон” томонидан гуруҳнинг полиция штаб-квартирасига кўчирилган.
ОАВ ходимлари мусиқа қўйгани ва эшиттириш вақтида аёлларга қўнғироқ қилгани учун ҳибсга олингани айтилмоқда.
Хост вилоятидаги “Толибон” вакиллари ҳозирча мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бермаган.
“Толибон” оммавий ахборот воситалари ва журналистларга нисбатан қаттиқ чекловлар жорий қилган. “Толибон” ҳукумати ОАВ цензурасини кучайтирган, хусусан, маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг аёл ходимларига ишлашни тақиқлаган, ўнлаб журналист ва ОАВ ходимлари номаълум сабабларга кўра “Толибон” томонидан ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)