“Толибон” Балх вилоятида никоҳдан ташқари муносабатларда айблаб, йигит ва қизни қамчилади. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Айбланувчилар 25 февраль куни аппеляция судида “Толибон” ходимлари иштирокида “жазоланганини” тасдиқлайди. “Толибон” бу масала оммавий ахборот воситаларида эълон қилинмаслиги учун суднинг барча ходимлари ва мижозларининг телефонларини йиғиб, кейин ҳукмни ижро этгани айтилмоқда.
Ўтган йили август ойида “Толибон” расмийлари омма олдида эркак ва аёлни қамчилаганди. Улар ҳам никоҳдан ташқари алоқаларда айбланган. Шу сабабли “Толибон” уларни очиқ стадионда қамчилаган. Аёл ва эркак 39 даррадан урилган, бундан ташқари, эркак бир ойга, аёл эса 9 ойга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Изоҳ (0)