Канадалик тадқиқотчилар Конго Демократик Республикаси шарқий қисмида “пандемияга мойил” бўлган маймун чечагининг хавфли янги турини аниқлади. Бу ҳақда CBC Неwс хабар берди.
Олимларнинг изланиши ҳали тасдиқланмаган ва жаҳон экспертлари томонидан ўрганилмоқда. Унда Камитугада (Жанубий Киву провинцияси) маймун чечагининг мутацияга учраган штамми топилгани таъкидланади. Олимлар фикрича, ушбу турдаги вирус одамлар орасида, асосан, жинсий алоқа орқали тарқалиши ошган.
Тадқиқотчилар янги штаммнинг баъзи мутациялари мавжуд тестлар билан аниқланмаслигини айтмоқда. Улар жараёнга аралашилмаса, касаллик миллий ва халқаро миқёсда тарқалиши мумкинлигини таъкидлаган.
“Ташқи аралашувсиз Камитугадаги эпидемия миллий ва халқаро миқёсда тарқалиши мумкин. Биз халқаро ҳамжамиятни навбатдаги пандемиянинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўришга чақирамиз”, — дейди тадқиқотчилар.
Изоҳ (0)