Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбари Тедрос Гебреесус 2022 йил августида маймунчечак авж олгани сабабли жорий этилган фавқулодда ҳолатни бекор қилди.
“Фавқулодда вазиятлар қўмитаси кеча ўзининг бешинчи йиғилишини ўтказди ва менга халқаро аҳамиятга молик соғлиқни сақлаш бўйича фавқулодда ҳолат тугатилганлигини эълон қилишни тавсия қилди. Мен бу тавсияга рози бўлдим. Мен маймунчечак энди глобал фавқулодда ҳолат эмаслигини эълон қиламан”, — деди жаноб Гебреесус брифингда.
ЖССТ веб-сайтига кўра, 2022 йил май ойига келиб, 110 та мамлакатда 87 000 та маймунчечак инфекцияси билан касалланиш ва 112 та ўлим ҳолати қайд этилган.
ЖССТ 2022 йилнинг июль ойида маймунчечак эпидемияси сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилганди. Ўтган йилнинг октябрь ойида ЖССТ раҳбари маймунчечак касаллиги камайганини маълум қилган.
ЖССТ маймунчечакдан ўлим даражасини 3-6 фоиз деб баҳолади.
Изоҳ (0)