“Ан-Насср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финалида “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда (1:2) қизил карточка олгани учун икки ўйинга дисквалификация қилинади, деб хабар беради “Asharq al-Awsat”.
Манбага кўра, Саудия футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси Роналдуни икки ўйинга дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Шу билан бирга, қўмита португалияликни ўйиндаги воқеа юзасидан сўроқ қилган ва футболчи ноҳақ қизил карточка олганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 86-дақиқада Роналду рақибга тирсаги билан зарба бергани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олганди. Португалиялик футболчи майдондан четлатилгач, сардорлик боғичини шеригига ташлаб, орқасига ўгирилиб, ҳакам томон истеҳзоли қарсак чалган эди.
Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 37 та учрашувда қатнашиб, 36 та гол ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)