Элдор Адилов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди
Президент фармони билан Элдор Эркинович Адилов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тайинлов муносабати билан Элдор Адилов Президент администрациясининг Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти шўба мудири лавозимидан озод этилган.
Бундан аввалроқ унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Президент фармони билан Асилбек Худаяров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди.