Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги гуруҳ босқичи ўйинлари 15 апрель, душанба куни старт олди.
Мусобақа мезбони Қатар гуруҳ босқичининг илк турида Индонезияга қарши баҳс олиб борди. Биринчи бўлимнинг охирида қатарликлар футболчи Сабах пенальтидан ҳисобни очди ва турнирдаги илк гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлим бошида эса Индонезия футболчиси Женнер қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Қолган дақиқаларда номинал меҳмонлар бир киши кам бўлиб ҳаракатланди. 54-дақиқага келиб, бир киши кам бўлиб ўйнаш ўз натижани кўрсатди. Қатар футболчиси Ар-Рави дарвозани ишғол қилди. Ўйин охиригача шу ҳисоб сақланиб қолди ва Қатар мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади. Учрашув сўнгида индонезияликлар сафида Сананта ҳам қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
Гуруҳнинг бошқа бир ўйинида Австралия Иордания билан дуранг қайд этди.
U-23 Осиё Кубоги
1-тур
15 апрель, душанба
Қатар U-23 — Индонезия U-23 2:0
Голлар: 1:0 — 45+1 Сабах, 2:0 — 54 Ар-Рави.
Изоҳ (0)