Uzbekistan Airways фақат 15 апрель куни HY301/302 Тошкент—Тель-Авив—Тошкент йўналишидаги авиақатновларини бекор қилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу Яқин Шарқ мамлакатларининг бир қисми устидан ҳаво ҳудудининг ёпилиши муносабати билан, шунингдек, Ўзбекистон авиация ҳукуматининг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш зарурати билан боғлиқ қарорини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.
Фақат 15 апрель куни амалга оширилиши режалаштирилган HY301/302 авиақатнови авиачипталарини қайта брон қилиш ёки пул маблағларини жарима ундирилмаган ҳолда қайтариш учун йўловчилардан Uzbekistan Airways Салес филиалига ёки авиакомпаниянинг хориждаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.
Эроннинг 13 апрель куни Исроилга ҳужуми муносабати билан Миср, Иордания ва Ливан ҳаво ҳудудини ёпганди. Шунингдек, Франция ҳукумати 14 апрель куни Эронда бўлиб турган фуқароларига мурожаат қилиб, уларни мамлакатни вақтинчалик тарк этишга чақирди.
Изоҳ (0)