Ўзбекистондаги мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони сўнгги 5 йилда 61,1 минг нафарга ошган. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони 547,7 минг нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2019/2020-ўқув йили бошига нисбатан солиштирилганда 61,1 минг нафарга ошган.
Йиллар кесимида умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим бераётган ўқитувчилар (ўриндошларсиз) сони:
- 2019/2020-ўқув йили бошига 486,6 минг нафар;
- 2020/2021-ўқув йили бошига 508,2 минг нафар;
- 2021/2022-ўқув йили бошига 510,0 минг нафар;
- 2022/2023-ўқув йили бошига 521,6 минг нафар;
- 2023/2024-ўқув йили бошига 547,7 минг нафар.
Маълумот учун, 2023/2024-ўқув йили бошига фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 10 750 тани ташкил этган.
Изоҳ (0)