• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Заргар қадрини Президент билади. Давлат раҳбари эътиборига тушган наманганлик тадбиркор ҳикояси (видео)

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифини “Gavhar Jewel Group” корхонасидан бошлади. Бу нафақат кўпчилик, ҳатто унинг раҳбари Азизбек Абдурасулов учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлди. Бу ҳақда тадбиркорнинг ўзи “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев билан суҳбати давомида ҳикоя қилди.

    “Захира вариантдан ташрифнинг биринчи манзилига айландик”

    Ташрифдан олдин захира вариант сифатида кўрилаётгандик. “Тайёргарлик кўринглар, киришлари мумкин” дейишди. Очиғи, бунга ўзимизнинг ишчи-ходимлар ҳам охиригача ишонмади. Чунки ташкил топганимизга ҳеч қанча вақт бўлмаган, ҳали кўпчилик билмайди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундай бўлдики, ташрифнинг биринчи манзилига айландик. Президент бўлимларимизни бирма-бир кўриб чиқди, ишчи-ходимларимиз билан гаплашди. “Йилига 100 тонна олтин қазиб оляпмиз. Лекин унинг атиги 6 фоизи қайта ишланяпти. Туркияда эса 30 тонна қазиб олиниб, 300 тонна экспорт қилиняпти. Бу соҳада бир оз кечикдик, бироқ вазиятни ўнглаш учун барча шароитларни яратамиз” деди давлат раҳбари.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу ернинг ўзида туркиялик ҳамкорларимиз ва инвесторлар билан мулоқот бўлди. Бунинг яхши томони — уларнинг бизга бўлган ишончи янада ортди. Ишчиларимиз учун эса жуда катта мотивация бўлди.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Ташрифнинг эртасига йиғилишга таклиф этилдим. Йиғилиш танқидий руҳда ўтди, ҳокимлар, вазирларга кўплаб вазифа ва топшириқлар берилди. Президент бу ерда мени турғизиб, “шу йигитга раҳмат, 10 та саволимдан 10 тасига дадил жавоб берди” деб мақтади. Айланма маблағларни кўпайтиришга ёрдам бериш, соҳасини ривожлантиришга қаратилган янги қарорлар тайёрлашга кўрсатма берилди.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Аслида ҳозирнинг ўзида заргарликка жуда катта эътибор қаратилган. Биринчидан, олтинни сотиб олишга имконият берилди. Иккинчидан, шу сотиб олинган тилла учун ҳам маблағни 180 кун кечиктириб тўлашимиз мумкин. Бу вақт мобайнида хом ашёни қайта ишлаб, маҳсулот тайёрлаб, уни сотишга ҳам улгурамиз. Қолаверса, солиқлардан 2026 йилгача озод қилинганмиз.

    Яратилган бу имтиёзлар туфайли ҳозирнинг ўзида ишлаб чиқарувчиларимиз ички бозорда хориж компаниялари билан рақобатга киришди, маҳаллий брендлар кўпайди.

    Стоматологиядан заргарликка дадил қадам

    Ўзим асли стоматологман. Отам Америкада шу соҳада ишлаб юрган пайтлари рақамли стомалогияни Ўзбекистонга олиб киришни бошладик. Бизда заргарликка яқин техник жиҳатлар кўп, масалан металлокерамика. Қолипларни 3D принтерда тайёрлаймиз. Қизиқиш пайдо бўлди заргарлик маҳсулотларини ҳам қолипини қуйиб кўришга. Қарасак, чакки эмас. Чунки заргарлар кўпинча қўлда тайёрлашади, стандартларига эътибор берилмайди, моделлар ҳар хил чиқади, жилови, вазни турлича. Биз стоматологияда аниқ ишлаганимиз учун заргарлик маҳсулоти ҳам ўта юқори сифатда чиқди.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Тўртинчи-бешинчи авлодда заргар ўртоқларим бор, улар билан маслаҳатлашиб, заргарларга қолип етказиб беришни бошладик. Аммо биз қолип етказиб берган заргарларнинг кўпи барибир биз истаган сифатни чиқариб бера олмади. Шундан кейин бу соҳага ўзимиз қадам қўйиб, 2021 йили тўла киришиб кетдик, кейинги йили эса корхонамиз ташкил топди.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Корхонамизни 10 кишидан бошладик. Ҳар бир бўлимни босқичма-босқич ишга туширдик. 2022 йили 30 килограмм маҳсулот чиқардик, асосий вақтимиз маҳаллий заргарларни саноат усулида ишлашга ўргатишга кетди. 2023 йили 270 килограмм маҳсулот чиқаришга эришдик, ишчиларимиз сони эса 100 нафардан ошди.

    “Брендимизда Чуст дўпписи акс этган”

    Биласиз, чет элда компанияларнинг номлари кўпинча кишиларнинг исм-шарифлари билан аталади. Онамнинг исмлари Гавҳар, биз ҳам шу номда тўхталдик. Логотипимизни кўрган бўлсангиз, Чуст дўпписидаги белги акс этган. Наманганни аввалги гербида ҳам шу белги бор. Шаклини бир оз ўзгартирдик, бироқ моҳият ўша-ўша. Белгимиз аввало миллий брендни ривожлантиришни қаратилган.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Аста-секин ишимиз кўриниб, ютуқларимиз ҳам пайдо бўляпти. Хусусий заргарлик корхоналар ичида биринчи бўлиб ISO сертификатини олдик. Бухорода бўлиб ўтган ҳамда 58 давлатдан 270 дан ортиқ корхона қатнашган заргарлик ва зардўзлик фестивалида “Заргарлик соҳасида энг яхши корхона” номицинацияси ғолиби бўлиб, биринчи ўринни олдик. Дубайдаги халқаро кўргамада эса соҳага қўшган ҳиссамиз учун Глобал Исон мукофотини қўлга киритдик.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Умуман, ҳисоблаб кўрсам, ўтган йилни ўзида 20 дан ортиқ турли кўргазмаларда қатнашибмиз. Бу қатнашувлар бизни танитди, чунки ўзим заргар бўлмаганим учун аввал ҳеч ким бизни билмасди, контактларимиз йўқ эди. Ҳозир эса барча ҳудудлардаги ҳар бир тилла сотиладиган манзилларга маҳсулотларимиз етиб борди.

    “Асосий эътиборни экспортга қаратамиз. Маҳсулотларимиз хорижда сотиладиган вақт келди”

    Маҳсулотларимизни Қозоғистон, Қирғизистондан келиб опкетишяпти, Тожикистондан улгуржи харидорлар буюртма қилишни бошлади. Россияликлар франшиза сотиб олди, яқин кунларда катта миқдорда кумуш ва тилла буюмлар экспортини бошлаймиз.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Республика бўйлаб йил якунигача 14 та дўкон очишни режалаштирганмиз. Аэропортлардаги дюти-фри дўконларида ҳам маҳсулотларимиз бўлади насиб.

    “Gavhar Jevel Group” асосчиси Азизбек Абдурасулов
    Фото: Оқилхон Мамажонов

    Президентнинг Наманганга келгуси ташрифига қадар маҳсулотларимизнинг экспортдаги улушини 80 фоизга чиқариш ниятим бор. Ҳозир 10 нафар маҳаллий заргар билан ишлаётган бўлсак, бу кўрсаткич яқин орада 100 нафарга етади.

    Фото: Оқилхон Мамажонов

     

    14.04.2024, 23:28   Изоҳ (0)   20398
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Уммон ва Кувайт ТИВлари билан 2024—2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини қабул қилди

    14.04.2024, 23:09

    Сўқоқ қишлоғига кучли сел келди. Ҳеч қандай талафот кузатилмади

    14.04.2024, 22:05

    Андижонда қоидабузарлик содир этиб, ЙПХ ходимига бўйсунмасдан кетиб қолган ҳайдовчига чора кўрилди

    14.04.2024, 21:35

    Юнусободдаги Тошкент кимё-технология лицейи ўрнига мактабни қайтариш таклиф этилмоқда

    14.04.2024, 21:11

    Ургутда машинасидан гиёҳвандлик моддаси топилган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    14.04.2024, 20:05

    Фарғонада 69,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди

    14.04.2024, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.