Тошкент вилоятининг Паркент туманида Damas ва Lacetti иштирокидаги ЙТҲ видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Вилоят ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Унда айтилишича, ҳодиса 2 апрель куни соат тахминан 05:45 ларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р15 Қизилтоғ—Паркент—Янгибозор автомобиль йўлининг 60-километрида содир бўлган.
1978 йилда туғилган Паркент туманида яшовчи ҳайдовчи Р.Қ. бошқарувидаги Damas иккинчи даражали йўлдан чиқиб, асосий йўлга қўшилаётган вақтида асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Паркент туманида яшовчи 2001 йилда туғилган ҳайдовчи Э.Ж. бошқарувидаги Lacetti томонидан уриб юборилган.
Натижада иккала ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабабли туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Паркент тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)