Россия Ташқи ишлар вазирлиги 12 апрель куни Словениянинг Москвадаги элчихонаси ходимини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Словениянинг Москвадаги элчиси Даржа Бавдаз Курет Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган. Вазирлик элчига 21 март куни россиялик дипломатнинг Словениядан асоссиз чиқариб юборилиши юзасидан норозилик нотаси топширган.
“Биз буни Люблянанинг Россия-Словения алоқаларини барбод қилиш йўлидаги навбатдаги нодўстона қадам деб ҳисоблаймиз”, — дейилган вазирлик хабарида.
Россия расмийлари Словения бундай бузғунчи сиёсат оқибатлари учун жавобгар бўлишини таъкидлашган. Словения ҳукумати ўз вакилинг Москвада персона нон грата деб эълон қилиниши юзасидан ҳозирча муносабат билдирмаган.
Изоҳ (0)