Исроил ташқи ишлар вазири Исроил Кац Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Сильвани Ғазо секторидаги урушни Ҳолокост билан солиштиргани учун persona non grata (номақбул шахс) деб эълон қилган. Бу ҳақда Исроилнинг i24 телеканали хабар берди.
Якшанба куни Бразилия етакчиси Ғазо секторида содир бўлаётган воқеаларни геноцид деб таъкидлаб, буни Адолф Гитлернинг яҳудийларга нисбатан муносабатига қиёслаган. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху бундай баёнотларни чегарадан ўтиш деб атади. Аввалроқ Кац Бразилия элчиси Фредерико Майерга Лула да Сильванинг баёнотлари муносабати билан танбеҳ берган эди.
Томонларнинг ҳудудий манфаатлари билан боғлиқ бўлган Фаластин-Исроил можароси кўп йиллар давомида минтақада кескинлик ва жангларга сабаб бўлиб келмоқда. 1947 йилда БМТнинг икки давлат — Исроил ва Фаластин давлатларининг ташкил топиши тўғрисидаги қарорига қарамай, фақат Исроил давлати ташкил топган эди.
Изоҳ (0)