Ижтимоий тармоқларда Зомин тоғ-ўрмон давлат қўриқхонасидан айиқ қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси хабар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Зомин давлат қўриқхонасида айиқлар табиий равишда яшайди. Қўриқхона ходимларининг сўзларига кўра, шу кеча-кундузда ҳудудда айиқнинг қочиб кетгани ҳолати кузатилмаган.
“Шундай экан, ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ёлғон эканини маълум қилиб, аҳолидан ортиқча хавотирга тушмасликларини сўраб қоламиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)