Сурхондарёдаги “Юқори Тўпаланг” табиат боғи ходимлари қўнғир айиқни тасвирга олди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, миллий табиат боғида назорат ишларини олиб бораётган давлат инспекторлари озуқа қидираётган қўнғир айиқни тасвирга туширди. Қўнғир айиқлар, асосан, Осиё, Европа ва Шимолий Америка ҳудудларида учрайди.
Қўнғир айиқлар қишнинг узоқ давом этишига қараб 7 ойгача уйқуга кетиши мумкин. Мамлакатда айиқлар иссиқ иқлим шароитида эрта баҳордан ҳаракатга кела бошлайди. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ушбу ноёб жониворлар “Юқори Тўпаланг” миллий табиат боғида 12 боши учраши аниқланган.
Изоҳ (0)