• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Фарзанд Саломатлик

    Ҳомиладорлик даврида инфекциялардан ҳимояланишнинг 5 та оддий усули

    Ҳомиладорлик ҳар бир бўлажак онанинг ҳаяжонли ва гўзал даври бўлиши билан бирга, энг ҳимоясиз вақти ҳамдир. Бу даврда ўзингиз ва туғилажак фарзандингизни турли инфекциялардан ҳимоя қилиш муҳим. Юқумли касалликларга чалиниш хавфини камайтириш ва ҳомиладорликни қийинчиликсиз ўтказиш учун оддий, аммо самарали усуллардан фойдаланиш мумкин.

    Фото: iStock

    Бунинг учун:

    1. Гигиена қоидаларига риоя қилинг

    Тозалик ва покликка эътиборли бўлиш ҳомиладорлик пайтида зарарли инфекцияларни юқтириб олишдан сақлайди. Овқатланишдан ёки таом тайёрлашдан аввал қўлингизни совун билан ювинг, ҳайвонлар билан мулоқот қилгач ҳам антибактериал воситалардан фойдаланинг.

    Турли микробларнинг тарқалиш хавфини камайтириш учун сочиқ, тиш чўткаси ва идиш-товоқ каби шахсий буюмларингизни алоҳида сақланг.

    1. Эмланинг

    Вакцинация ҳомиладорлик даврида баъзи инфекциялардан ҳимоя қилишга ёрдам беради. Масалан, гриппга қарши, дифтерия, қоқшол ва кўкйўталдан ҳимоя қилувчи Пента (аввалги АКДС) вакциналарини олишингиз мумкин.

    Ҳомиладорлик пайтида қайси вакциналар хавфсиз ва зарур эканлиги бўйича шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

    1. Тўғри овқатланиш қоидаларига риоя этинг

    Бу даврда тўғри овқатланиш ҳомиладорлик жараёнининг меъёрда кечиши, ҳомиланинг тўғри ўсиши ва ривожланиши учун аҳамиятлидир. Мустаҳкам иммун тизими учун витамин ва минералларга бой мева, сабзавотлар, дуккаклилар, балиқ ва сут маҳсулотларини истеъмол қилиш керак.

    1. Хом ёки яхши пишмаган таомлардан сақланинг.

    Хом ва чала пиширилган гўшт, парранда, денгиз маҳсулотлари ва тухум каби озиқ-овқатларда салмонелла, листериа ва ичак таёқчаси каби зарарли бактериялар бўлиши мумкин. Озиқ-овқат орқали юқадиган касалликлар хавфини камайтириш учун барча гўшт маҳсулотлари ва тухумнинг яхшилаб пиширилганига ишонч ҳосил қилинг ва пастеризация қилинмаган сут ичишдан тийилинг.

    1. Жисмоний фаол бўлишни унутманг

    Мунтазам жисмоний фаоллик иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва ҳомиладорлик пайтида касаллик юқиш хавфини камайтиради. Юриш, сузиш ёки ёга каби енгил турдаги жисмоний машқлар ҳомиладорлар учун айни муддаодир. Бироқ турли шикастланиш ва жароҳатга олиб келадиган оғир спорт тури ва жисмоний ҳаракатлардан сақланиш лозим.

    Юқоридаги оддий, аммо муҳим маслаҳатларга риоя этиш орқали ҳомиладорлик даврида инфекциялардан ҳимояланиш ва туғилажак фарзандингиз саломатлигини таъминлашга ҳисса қўшасиз.

    09.04.2024, 19:35   Изоҳ (0)   15825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳомиладорликда нега жиғилдон қайнайди ва ундан қандай қутулиш мумкин?

    29.04.2022, 14:53

    Фойдали маслаҳатлар: Ҳомиладорлик даврида истеъмол қилиш тавсия этиладиган 12 та маҳсулот

    09.12.2022, 19:41

    Ҳомиладорлик даврида токсикоз қачон бошланади ва уни қандай енгиллаштириш мумкин?

    04.01.2023, 13:39

    Ҳомиладорликнинг биринчи триместрида рациондан қандай маҳсулотлар ўрин олиши керак?

    17.01.2023, 18:33

    Ҳар бир аёлнинг орзуси: дунёдаги энг қимматбаҳо 10 та сумка (фото)

    09.04.2024, 15:40

    Баҳорда тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган темир моддасига бой 5 та маҳсулот

    09.04.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Украина ўртасида 300 га яқин асирлар алмашилди (фото)

    Дунё | 25 август, 09:35

    Ўзбекистонда номувофиқ маҳсулотлар ҳақида хабар берганларни моддий рағбатлантириш йўлга қўйилиши мумкин

    Ўзбекистон | 25 август, 09:22

    Франция антисемитизм даъволари юзасидан АҚШ элчисини чақиртирди

    Дунё | 25 август, 09:05

    “Россия Украина ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолишини тан олди” — АҚШ вице-президенти

    Дунё | 25 август, 08:40

    Тошкентда депутатлар иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилишини маъқуллади

    Ўзбекистон | 25 август, 08:25

    Хитойда курер 30 соат давомида қамалиб қолган аёлни қутқарди

    Дунё | 25 август, 08:10

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.