• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Пул Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда энди хорижга кетаётган мигрантларнинг харажатлари қисман қопланади

    Ўзбекистонда энди хорижга кетаётган мигрантларнинг харажатлари қисман қопланади, деб хабар бермоқда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳар йили ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар муассасаларини қарийб 650 минг нафар ёш битиради. Уларнинг чорак қисми олий ўқув юртларига қабул қилинса, қолгани мустақил равишда, жумладан, хориждан иш қидира бошлайди. Ушбу талабни қондириш мақсадида Ўзбекистон иқтисодиётида йилига ўртача 300 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилмоқда.

    Тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ўзбекистондан бошқа давлатларга иш излаб чиқаётган мигрантларнинг 43 фоиздан ортиғини ўрта маълумотли, қарийб 29 фоизини тугалланмаган ўрта маълумотлилар ташкил қилади. Уларнинг аксарияти хорижда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тўла ҳимоя қила олмайди.

    Қайд этилишича, хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари билан мулоқот ўрнатилди. Уларнинг муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича янги тизим жорий этилди. Охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган. Лекин айрим одамлар малака талаб қилмайдиган ўлкаларга ўзлари ҳам мустақил равишда кетяпти. Уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, касби, даромади турлича.

    Бугунги кунда 28 та давлатнинг 300 га яқин иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Ҳозир 16 та давлат, шу жумладан, 10 та иқтисодий ривожланган давлат иш берувчиларида Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш учун 160 мингта иш ўринлари аниқланди. Биргина Европа давлатлари билан ҳамкорликда 100 мингдан ортиқ иш ўринларига юртдошларни жалб қилиш бўйича 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.

    Мисол учун, Германиянинг 23 та иш берувчи ва рекрутинг агентлиги билан 60 мингга яқин юртдошлар тиббиёт, ҳайдовчилик, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғридан тўғри ва Ausbildung (дуал таълим) асосида ишга жалб қилинмоқда. Уларга ўртача 2,1 минг доллар иш ҳақи таклиф қилиняпти.

    Бу йил бошида эса Англияда электромеханик, қассоблик ва қишлоқ хўжалигидаги мавсумий ишларга 7,5 минг иш ўрни аниқланган эди. Бугунги кунда яна тиббиёт йўналишида 10 мингта иш ўрнига талабнома олинди. Литва, Латвия, Польша, Болгария, Финляндия ва бошқа Европа давлатларига ҳам 27 мингдан ортиқ фуқароларни юк машина ҳайдовчилиги, ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига ишга юбориш бўйича лойиҳалар амалга ошириляпти.

    Шунингдек, бу йил илк маротаба Кореяга ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасига 15,5 минг иш ўринга квота олинди. Кореяда ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 минг долларни ташкил қилади. Канада қурилиш соҳасида эса 5 мингта иш ўрнига буюртма берди, соатига 12 доллардан 30 долларгача маош тўламоқчи. 2023 йилда 38,4 минг фуқаро хорижда ишга жойлаштирилган бўлса, 2024- йилнинг биринчи чорагида бу кўрсаткич 20,9 минг нафарни ташкил этди. 

    Хорижда таклиф этилаётган иш ўринларининг аксариятига қисқа муддатда (ўртача 1-12 ой) ишчи кучи етказиб бериш талаб этилмоқда. Шу сабабли ҳозирда иккита йўналишда ишлар ташкил этилган. Биринчи йўналиш — қисқа муддатда тўлдирилиши талаб этиладиган иш ўринлари “Хорижга иш — маҳалладан” тамойилида индивидуал ишлаган ҳолда, иш берувчилар талабига мос келадиган касбий малака ва чет тилини билиш даражасига эга номзодларни тезкор топиш орқали тўлдирилади.

    Бунинг учун “labor-migration” дастури “online-маҳалла” ахборот тизимига интеграция қилиниб, бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар ва иш берувчи талабларини тўлиқ акс эттирган ҳолда, мунтазам янгилаб бориш тизими жорий қилинди.

    Иккинчи йўналишда хорижда аниқланган иш ўринларида ишлаш истагида бўлган, лекин касбий малака ёки чет тилни билмайдиган фуқаролар аниқланади ва улар ўқишга жалб қилиниб, иш берувчи талабига мос равишда мақсадли тайёрланади. Бунинг учун 32 та мономарказ, 53 та касб-ҳунар ўқитиш ва 13 та қурилиш соҳаси малакали мутахассисларини тайёрлаш маркази, 10 та хорижий ташкилот билан ҳамкорликда республикада 48 та курслар фаолияти йўлга қўйилди.

    Европа давлатларида юк автомобили ҳайдовчилар учун аниқланган 13 мингга яқин иш ўрнини тўлдириш учун “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ҳозир минг нафарга яқин фуқаролар ушбу ташкилот курсларида ўқитилмоқда. Шунга қарамай хорижда аниқланган иш ўринларига номзодлар етишмаяпти. Шу сабабли жорий йил 2 апрель куни бўлиб ўтган йиғилишда президент томонидан бу йўналишдаги ишларни ташкил этишда янгича тизим яратилиши бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

    Унга кўра, 27 та профессионал таълим муассасасида янги ўқув курслари йўлга қўйилади. Унда хорижда ишлаш истаги бўлган фуқаролар 1 йилгача муддатда тўлов-контракт асосида тайёрланади. Хорижда ишлаш истаги бўлган фуқароларни чет тилига ўқитишда хусусий ўқув марказлари билан ҳамкорлик қилинади.

    Чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимиз турли муаммоларга дуч келиб қолган пайтларда қаерга мурожаат қилишни, кимдан ёрдам олишни билмасди. Бундай масалаларни тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган Call-марказлар ташкил этилди. Ушбу тизим орқали юртдошлар ўзларини ўйлантираётган барча масалаларга тезкорлик билан жавоб олиш имкониятига эга бўлади.

    Бундан буён мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога эса тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади. Эндиликда меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия бериладиган бўлди. Ушбу тадбирларга бу йил учун 100 миллиард сўм ажратилади.

    06.04.2024, 19:50   Изоҳ (0)   14823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёлик 100 нафар ёшлар Германияга ишга юборилади 

    19.03.2024, 19:55

    Ўзбекистонликлар Германияга меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга юборилади 

    29.03.2024, 17:25

    Маош 1,8 минг евро. Ўзбекистонликлар Венгрияга ишга таклиф қилинмоқда 

    02.04.2024, 18:19

    Ўзбекистонликлар Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясига ишга юборилиши мумкин 

    05.04.2024, 17:20

    Тошкентда икки машина иштирокида авария содир бўлди 

    06.04.2024, 19:30

    Самарқандда мактабда камчиликлар юзасидан топшириқлар берилаётганда “замдиректор” ҳушидан кетиб қолди 

    06.04.2024, 18:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.