Ўзбекистонликлар Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясига ишга юборилиши мумкин. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси маълум қилди.
Хабар берилишича, Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерацияси делегацияси билан учрашув ташкил этилди. Учрашувда дастлаб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолияти, мамлакатда хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни касбга ва чет тилларига тайёрлаш тизими, меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан, бу борада Россия иш берувчилари билан ҳамкорликдаги лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, Россиянинг Якка тартибдаги уй-жой қурилиши федерациясида мавжуд мингга яқин бўш иш ўринлари, ушбу бўш иш ўринлари бўйича иш берувчи корхоналар таклифлари ҳамда фуқароларни ишга жалб қилиш имкониятлари муҳокама этилди.
Шунингдек, делегация аъзолари “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти билан танишди.
Россия соҳаси бўйича ишламайдиган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбормоқчи
Россияда ўз ихтисослиги бўйича ишламаган мигрантлардан мамлакатни тарк этиш талаб қилиниши мумкин. Россия Меҳнат вазирлиги тегишли қонун лойиҳаси тайёрланаётганини маълум қилди. Ҳужжат ҳукуматнинг стратегик мажлиси якунлари бўйича тайёрланган бўлиб, иш берувчиларнинг мигрантларни танлашини рағбатлантиришга ва устувор ишга қабул қилиш концепциясини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўзбекистонликлар учун иш таклифлари
Сўнгги вақтларда қатор давлатлар ўзбекистонликлар учун турли соҳаларда вакансиялар тақдим этмоқда. Эндиликда ўзбекистонлик мигрантлар учун анъанага айланган Россия ўрнини кўплаб етакчи мамлакатлар эгалламоқда. Эълонлар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан тақдим қилинмоқда.
Изоҳ (0)