Ўзбекистонликлар Германияга меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга юборилади, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германиянинг Ahbid Amin Service UG рекрутинг ташкилоти вакиллари билан учрашув ўтказилди. Учрашувда икки давлат ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон фуқароларини Германияга ишга жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, келгусида ўзбекистонлик мутахассисларни Германиянинг Бавария федерал ерида меҳмонхона ва ҳайдовчилик соҳаларида ишга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Изоҳ (0)