Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон июль ойида Қозоғистон ҳудудида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу мамлакатлар мудофаа вазирлари томонидан имзоланган қўшма режага мувофиқ, Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида “Бирлестик—2024” (“Бирлашиш-2024”) қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини режалаштириш бўйича конференция ўтказилган.
Кенг кўламли машғулотларни “Оймаша” полигони ҳудудларида, шунингдек, Каспий денгизидаги Токмак бурнида ўтказиш режалаштирилган.
Йиғилишда машғулотларга тайёргарлик кўриш ва бажариш лозим бўлган вазифалар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) машғулотлари бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)