• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг ҳамкорликдаги қўшма ўқув машғулотлари ўтказилди (фото)

    Шарқий ҳарбий округ «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида «Шарқ—2019» Ўзбекистон ва Россия ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларида қатнашиш учун Ўзбекистонга келган россиялик ҳарбий хизматчилар ўзбекона меҳмондўстлик билан кутиб олинди.

    Дастлаб «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида брифинг ўтказилиб, ҳамкорликдаги машқларни ўтказиш билан боғлиқ масалалар келишиб олинди.

    «Шарқ—2019» ҳамкорликдаги ўқув машғулотларининг очилишига бағишланган маросимда таъкидланганидек, ушбу машқлар ҳар икки томон учун ҳам жанговар салоҳият, профессионал тайёргарлик бўйича билимларни ошириш ҳамда халқаро терроризмга қарши курашда тажриба алмашишларида муҳим ўрин тутади, дейилади хабарда.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Бир нечта ўқув жойларида иштирокчилар билан жанговар ва махсус тактик тайёргарлик йўналишларида машғулотлар ташкил этилди. Бўлинмалар олдига қўйилган ўқув вазифага кўра, шартли душман объектларини қидириб топиш, ҳаракатланиш вақтида қўққисдан пайдо бўлган кичик гуруҳларни яксон қилиш талаб этилди. Бунда асосий эътибор ҳарбий хизматчиларнинг жипслигини таъминлаш, бир-бирини қўллаган ҳолда душман объектига талафот етказиш кабилар бўйича амалий машғулотлар ўтказилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Машғулотлар давомида ҳамкорликдаги ўқув қатнашчилари қурол-аслаҳа ва анжомлари билан 5 километр масофага марш югуриш машқларига жалб этилиб, бунда уларнинг абжирлиги, чидамлилиги синовдан ўтган бўлса, тоғ тайёргарлигида мураккаб тўсиқлар йўлагидан ўтиш, ярадорларни эвакуация қилиш машқларини ҳам катта маҳорат билан бажаришди.

    «Шарқ—2019» ҳамкорликдаги ўқувлари давомида тунги шароитда ҳам машғулотлар ўтказилди. Режага кўра, чегара ҳудудларида қўпорувчилик ҳаракатларини режалаштирган жангари тўдани аниқлаш ва яксон қилиш вазифаси юклатилди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Шартли душман эҳтимол тутилган ҳудудда разведка ишлари ўтказилиб, олинган маълумотлар зудлик билан юқори қўмондонликка етказилди. Бўлинма командири томонидан тегишли қарор қабул қилингач, қўққисдан ҳужум бошланди. Шартли душман объектлари ва уларнинг жанговар техникалари нишонга олинди. Ҳамкорликдаги бўлинмаларнинг тезкор ва шиддатли ҳаракати туфайли шартли террорчилар тўдаси батамом тор-мор қилинди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Ҳамкорликдаги ўқувларнинг тантанали ёпилиш маросимида машғулотлар юксак савияда ўтганлиги, машқлар икки давлат ҳарбийларига тажриба алмашишлари учун катта имконият яратгани алоҳида эътироф этилди, дейилади хабарда.

    04.12.2019, 19:11   Изоҳ (0)   21943
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда ўтказилган мотопойгада мингбулоқлик спортчилар кубокни қўлга киритди (фото)

    04.12.2019, 18:57

    Наманганда 2019 йил бошидан тўққизинчи уч эгизак туғилди

    04.12.2019, 18:26

    Туркистон мухториятининг қисқача тарихи — бир дақиқада

    04.12.2019, 17:41

    Тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган объектларни ёнғин-профилактика кўригидан ўтказиш тартиби соддалаштирилди

    04.12.2019, 17:09

    Душанбе шаҳри мэри Рустам Эмомали Самарқандни зиёрат қилди (фото)

    04.12.2019, 16:54

    Самарқанддаги хонадонда юз берган ёнғинда 33 ёшли аёл ва унинг қизининг ҳаёти сақлаб қолинди

    04.12.2019, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.