Ҳиндистоннинг Уттаракханд штати Питхорагарх шаҳрида анъанавий тарзда ўтказилаётган “Дўстлик-2023” ўзбек-ҳинд ҳарбий ўқув машғулотлари бошланди.
Ўзбекистоннинг 45 нафар ҳарбий хизматчиси “Дўстлик-2023” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқувида иштирок этиш учун Нью-Деҳлидаги Индира Ганди номидаги халқаро аеропорти орқали Уттаракханд штатининг Питхорагарх шаҳридаги тоғли ҳудудда жойлашган Гарҳwал Рифлес 14-баталёнига етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь ойи бошида Хоразм вилоятида жойлашган “Янгиариқ” полигонида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Дўстлик—2022” қўшма тактик ўқув машғулотлари бўлиб ўтганди. Ўқув режасига кўра, унинг асосий қисми чегара нарядининг муҳим маълумотларни етказиши билан бошланган.
Изоҳ (1)
ishtrikidami? ishtirokidami???