Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 31 март тонгида ўтказди.
UFC он ESPN турнирининг асосий кардида жанг қилган ўзбекистонлик спортчига Седрик Дюма (9-2) рақиблик қилди.
Жанг 1-раунддаёқ якунига етди. Нурсултоннинг кетма-кет зарбаларидан сўнг рефери техник нокаут қайд этди.
Бу Нурсултон учун UFCъдаги иккинчи, MMA’даги кетма-кет 10-ғалабаси бўлди.
Изоҳ (0)