UFC мусобақасидаги дебют жангида ғалаба қозонган Нурсултон Рўзибоев Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан тақдирланди.
![](/static/photo_2023-07-11_10-31-53.jpg)
Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Рўзибоевга Андижон шаҳридан уч хонали уй совға қилган.
Эслатиб ўтамиз, UFC Vegas 76 мусобақасининг асосий кардида ўзбекистонлик яккакурашчи Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) дебют жангини ўтказди. Нурсултон рақиби Бруно Феррейра устидан биринчи раунддаёқ нокаут эвазига мағлуб этди.
Изоҳ (0)