Ўзбекистонлик MMA жангчиси Нурсултон Рўзибоев (36-8-2) UFC промоушенидаги навбатдаги жангини 30 март санасида ўтказади.
Рўзибоев АҚШдаги UFC Fight Night турнирида Седрик Дюмага (9-1) қарши жанг қилади.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон 2023 йилнинг 2 июль куни UFC’даги дебютини ўтказганди. У бразилиялик енгилмас жангчи Бруно Феррейрани (10-1) биринчи раунддаёқ нокаут билан мағлуб этди.
Дюма UFC’даги 3 та жангда қатнашиб, 2 та ғалабага эришган. Биттасида мағлуб бўлган. Охирги жангини 2023 йил октябрида Абу Азайтарга қарши ўтказган ва очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Изоҳ (0)