Бразилиялик UFC жангчиси Бруно Сильва 30 март куни, Атлантик Ситида бўлиб ўтган Крис Уайдман билан жангдан сўнг кўришдаги муаммолари ҳақида гапирди.
“Уайдман икки кўзимга ҳам қаттиқ зарба берди ва текширув шуни кўрсатдики, бир кўзимнинг кўриш қобилияти 30 фоизга камайган. Аммо шифокорлар буни доимий эмас, қайта тиклаш мумкин, дейишмоқда. Аниқроқ прогноз учун келаси ҳафта клиникага қайтишим керак”, — дея Сильва сўзларини келтиради MMA Fighting.
Жанг учинчи раундда Уайдманнинг ғалабаси билан якунланган. Дастлаб ғалаба техник нокаут деб эълон қилинган эди, кейин эса натижа қайта кўриб чиқилди. Жанг тугашига бир неча сония қолганида Уайдман Сильванинг кўзига қаттиқ зарба берди, бу жанг натижасини кўриб чиқиш учун сабаб бўлган ва ҳакамларнинг бир овоздан техник қарори билан америкалик жангчи ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)