Қозоғистоннинг собиқ бош вазири Алихан Смоилов Олий аудиторлар палатаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
“Давлат раҳбарининг фармони билан Алихан Асханович Смоилов Қозоғистон Олий аудиторлар палатаси раиси этиб тайинланди”, — дейилади хабарда.
Унгача мазкур лавозимни Наталя Годунова эгаллаганди. У 1 апрель куни ўз лавозимидан озод этилган. Алихон Смоилов 1972 йил Олмаота шаҳрида туғилган. 1994 йилда Ал-Фаробий номидаги Қозоғистон давлат Миллий университетини амалий математика, 1996 йил президент ҳузуридаги Қозоғистон менежмент, иқтисодиёт ва прогнозлаш институтини тамомлаган, давлат бошқаруви магистри илмий даражасига эга.
Алихон Смоилов 2022 йил 11 январдан Вазирлар Маҳкамаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Унинг янги лавозимидаги илк ҳаракатларидан бири 180 кун давом этган ёнилғи нархларини давлат томонидан тартибга солиш бўлди. 2024 йил февралда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматни тарқатиб юборди. Ўшанда Смоилов ўрнига президент администрацияси раҳбари Олжас Бектенов бош вазир этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)