Россия Федерациясининг “Роскосмос” компанияси келажакдаги Россия орбитал станциясининг дастлабки лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар берди.
“Россия орбитал станциясининг дастлабки лойиҳаси “Роскосмос” давлат корпорацияси томонидан маъқулланди”, — дейилади расмий хабарда.
“Роскосмос” ва асосий пудратчилар станция қуриш бўйича давлат шартномаларини тузиш жараёнида эканлиги хабар қилинган. Шартномадан сўнг амалий ҳаракатларга кўчилади.
“Роскосмос”га кўра, таклиф этилаётган орбитал мажмуа Халқаро космик станция (ХКС) ўз вазифасини бажариб бўлгач, Россия миллий космик дастурининг асоси бўлиб хизмат қилади.
Манбага кўра, станциянинг қурилиши 2027—2032 йиллар оралиғида амалга оширилади. Ушбу станция экипажсиз ишлай оладиган замонавий қурилмалар билан жиҳозланади.
Изоҳ (0)