Исроил ҳарбийлари Ғазо шаҳрида ҲАМАС террорчи етакчилари, Яҳё Синвар фойдаланган туннелларни портлатиб юборди. Бу ҳақда Исроил армияси баёнотига таяниб, The Jerusalem Post хабар берди.
Хабарга кўра, Исроил мудофаа кучлари 20 декабрь куни аниқланган туннелларнинг яширин ерости тармоғини йўқ қилган. Ерости иншоотини вайрон қилиш Исроил армияси Ғазодаги ҲАМАСга тегишли “раҳбарлик кварталини” ўз назоратига олганидан кейин содир бўлган.
Исроил ҳарбийларига кўра, туннеллар тармоғида Фаластин гуруҳининг юқори мартабали амалдорларининг хонадонлари, идоралари ва яшаш хоналари бўлган.
ҲАМАС етакчилари Исмоил Ҳания, Яҳё Синвар ва Муҳаммад Дейф ушбу тармоқдан ташкилот фаолияти ва Ғазо шаҳри маркази орқали ҳаракатини назорат қилиш учун фойдаланган. Шу сабабли ҳудуд “Қўмондонлар майдони” деб аталади.
The Jerusalem Post газетаси полковник Бенни Аҳаронга иқтибос келтиришича, туннеллар тинч аҳолидан олинган жиҳозларни сақлаш учун ишлатилган, бу эса ҲАМАС етакчиларига у ерда узоқ вақт яшириниш имконини берган.
Изоҳ (0)