• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Фюрер видолашмоқчи” — Гитлернинг бункердаги сўнгги куни ҳақида

    30 апрель кундузи фюрербункеридан бир километр наридаги Рейхстагга охирги ҳужум бошланади. Бу вақтга келиб Адольф Гитлер билан қолган нацистларда Берлиннинг озод этилиш умиди бутунлай сўниб бўлганди. Шунга қарамай ер остидаги бошпанада яшаётганларга Учинчи рейх пойтахти учун кечган финал жангида генерал Вальтер Венкнинг қўшини яксон этилгани ҳақида хабар етиб келади. Фюрер рафиқаси Ева Браун билан бирга ўз жонига қасд қилиш бўйича қарор қабул қилади.

    Ўз васиятида у “шармандаларча капитуляция” ўрнига ўлимни танлаганини ёзиб қолдиради. Фюрер немис аскарларининг фронтда кўрсатган “беҳисоб жасорат ва ютуқлари” қаршисида “юрагида қувонч билан” ўлиш ниятида эди. Вафотидан кейин ўзига яқинлардан ҳор бўлмаслиги учун жасадини ёқиб юборишларини сўраган.

    Гитлернинг сўнгги тушлиги

    Адольф Гитлер
    Фото: Wikimedia Commons

    Гитлернинг телефонисти ва соқчиси бўлиб ишлаган Рохус Мишнинг сўзларига ишониладиган бўлса, унинг раҳбари охирги дақиқаларга қадар ўзини совуқ тутган. СС ходими нацистлар етакчисининг бункердаги сўнгги кунларини қуйидагича ёдга олади:

    “Гитлер жуда ҳорғин, ‘ёрилиш’ арафасида кўринарди, шундай бўлса-да реал вазиятни кўриб, ўзини қўлдан чиқармасди. Баъзида у ғайриоддий тарзда хотиржам бўларди. Ҳаво тревогалари, бомбалар ва кундан кунга ортиб бораётган мағлубият, унинг обрўсига путур етказмасди.

    Ҳокимият жилови бутунлай унинг қўлида қолди. Бункер хоналарида ҳукмронлик қилган муҳит биқиқ ва ёқимсиз эди. Урушдан кейин кўпчилик айтганидек, у ерда ҳеч ким ичмасди. Кимдир ўзига бир стакан спиртли ичимлик қуйгандир балки, аммо ундан ортиқ эмас. Тамаки чекиш эса доимо қаттиқ тақиқланган”.

    Фюрернинг камердинери бўлган Хайнс Линге узоқ йиллардан кейин сўзлаб берганидек, Гитлер умрининг охирги кечасини кийинган ҳолда диванда ўтирганча, Ева билан ўтказади. Артиллерия оловларига қарамай, улар ўз хонасидан одатдагидан кечроқ чиқади.

    Соат 14:30 да Гитлер ва Браун омма олдида охирги маротаба кўриниш беради. Оилавий жуфтлик ҳаётининг сўнгги дақиқалари ҳақида Миллий социалистик немис ишчилар партияси етакчисининг шахсий котиби Траудль Юнге ўз мемуарларида ёзиб қолдирган. У бир кун олдин фюрернинг васиятини ёзув машинкасида тергани сабаб, унинг ҳаёт билан видолашувидан хабардор эди.

    Рейхстагни эгаллаган совет қўшинлари
    Фото: Wikipedia
    “Биз Гитлер билан тушлик қилдик. Кейин мен тамаки чеккани чиқдим, аммо даҳлизда Лингени кўриб қолдим ва у “Фюрер видолашмоқчи”, деди. У хонасидан аввалгидан-да букчайиб қолган ҳолда чиқди ва ҳар биримизнинг қўлимизни сиқди. Унинг қўлларидаги илиқликни ҳис қилдим, аммо қарашлари ҳеч нарсани англатмас эди. Худдики у бизни тарк этиб бўлган. У нималардир деди, аммо сўзлари қулоғимга кирмади. Ҳаммамиз кутган онлар яқинлашарди, мен бўлса, содир бўлаётган воқеалардан карахт аҳволга тушиб қолдим. Ева Браун ёнимга келганидагина ўзимни ўнглаб олдим. У табассум қилиб, мени қучоқлади”, — деб ёзади Юнге.

    Maслакдошлари ва рафиқаси билан видолашув

    Гитлер ва Браун барча котиб ҳамда ёрдамчиларнинг қўлларини сиққан ҳолда бункер бўйлаб айланиб чиқади. Шундан кейин у адютантига амалга оширажак режасини ошкор қилади.

    Фото: Wikipedia

    Фюрернинг бундай ўлими ҳақида анча олдин гап-сўзлар тарқалган эди. 1943 йил кузида Гарвард университетининг таниқли психоаналитиги Генри Мюррей Стратегик хизматлар бошқармасига унинг китобларини ўрганиб чиқиб, жаҳон тарихидаги энг разил инсоннинг шахсияти таҳлилини тайёрлаган эди. Олим ўз тадқиқотида Германиянинг мағлубияти муқаррар бўлса, Гитлер ўз жонига қасд қилиши ҳақида ёзади. Шу билан бирга, Мюррей фюрер штаб-квартирасини портлатиб, шериклари ва душманларини ҳам ўзи билан олиб кетишидан хавотирда эканини билдиради. Гитлернинг ҳибсга олиниши ва унинг судга топширилиши психоаналитик учун амалга ошмайдиган ишдек кўринарди.

    Нацистлар етакчисининг умр йўлдоши ўлимидан олдин эри яхши кўрган кўйлагини кияди. Улар биргаликда кичик меҳмонхонага кириб кетади ва ортларидан оғир эшикни ёпади. Гитлернинг васиятига кўра Учинчи рейхнинг янгиланган раҳбарияти таркибига киритилган Йозеф Геббельс ва Мартин Борман ташқарида кутиб турарди. Уларнинг атрофида эса хизмат кўрсатувчи ходимлар тўпланган эди. Кўп ўтмай барча ўқ овозини эшитади. Ўн дақиқадан кейин хонага Борман ва Лингле киради. Гитлернинг жасади диван бурчагида ётар, ўқ тешиб ўтган танасидан эса қон оқарди. Ёнида эса жонсиз ҳолатда Браун ўтирарди. Унинг боши эри томон оғиб турарди. Соат миллари бу вақтда 15:50 ни кўрсатмоқда эди.

    Адольф Гитлер ва Ева Браун
    Фото: Getty Images

    Совет лагерларида узоқ муддат қамоқда ўтирган камердинер Линге 1974 йилда фюрер умрининг охирги дақиқалари ҳақида ҳужжатли фильмда сўзлаб беради: “Гитлер ҳар бир хизматкор ва қўл остидаги ишчилар билан хайрлашиб чиқди. Шундан кейин Ева Браун билан бирга кабинетига йўл олди. Кўп ўтмай кабинетдан ўқ овози эшитилди. Хонага кирганимда, икки жасадга дуч келдим. Шундан сўнг, уларни адёлга ўраб, боғга олиб чиқдим ва кремация қилдим”.

    Гитлернинг ўлими ҳақида Сталинга маршал Жуков ҳисобот беради

    Бункердаги воқеадан совет қўмондонлиги 1 май тонгида хабар топади. Георгий Жуков “Хотиралар ва фикрлар” китобида соат 03:50 да 8-гвардия армияси қўмондонлик пунктига вермат Бош штаби бошлиғи генерал Ҳанс Кребес олиб келинганини ёзган. У ярашув бўйича музокаралар ўтказишга келганини билдиради. Ўн дақиқадан кейин генерал Василий Чуйков Жуковга Кребс фюрер ўз жонига қасд қилганини айтгани бўйича ҳисобот беради.

    Шунингдек, 8-гвардия армияси қўмондони 1-Беларусь фронти қўмондонига Геббельс ва Борманнинг мактубини ўқиб эшиттиради. Унда, хусусан, қуйидаги сўзлар ёзилганди: “Совет халқлари раҳбарига бугун соат 15:50 да фюрер ўз хоҳиши билан ҳаётни тарк этганини маълум қиламиз. Фюрер ўзининг қонуний ҳуқуқидан фойдаланиб ҳокимиятни Карл Денис, мен ва Борманга қолдирди. Мен Борманга совет халқлари раҳбари билан алоқа ўрнатиш топшириғини бердим. Ушбу алоқа энг катта йўқотишларга эга кучлар ўртасидаги тинчлик музокаралари учун зарурдир. Геббельс”.

    Хатга Гитлернинг нацистлар Германиясини янги ҳукумати рўйхати келтирилган васияти нусхаси илова қилинади.

    Фюрербункер жойлашган ҳудуд
    Фото: AP Photo

    Жуков ўз ўринбосари Василий Соколовскийни Кребсни ёнига Германиянинг сўзсиз таслим бўлишини талаб қилиш учун юборади, ўзи эса Иосиф Сталиннинг дачасига қўнғироқ қилиб, соқчилар бошлиғи Николай Власикни давлат раҳбарини уйғотишга кўндиради. Маршал олий бош қўмондонга Гитлер ўз жонига қасд қилганини маълум қилиб, унинг кўрсатмасини кутади. Жуковнинг сўзларига кўра, Сталиннинг ҳолатга илк муносабати шундай бўлган:  “Етиб келдингми, аблаҳ! Уни тириклай қўлга олиб бўлмагани ачинарли. Гитлернинг жасади қаерда?”. Бу саволга Жуков Кребсга таяниб, у гулханда ёқиб юборилганини айтади. Шундан сўнг Сталин Соколовскийга сўзсиз капитуляциядан бошқа ҳеч қанақа музокаралар ўтказмасликни буюришни ва тонгга қадар унга қўнғироқ қилмасликни тайинлайди. Соат 18:00 Соколовский Жуковга Геббельс ва Борман парламентёр орқали ўзларининг талаби рад этилгани тўғрисида ҳисобот беради.

    Аскарлар бункерда фюрерни қандай қидирган эди?

    Қизил армия аскарлари фюрербункерга 2 май тонгида дуч келади. Генерал Фёдр Боковнинг хотирлашича, унинг қўл остидагилар Гитлернинг тақдиридан бехабар бўлган ва таслим бўлган нацистлардан “у яширинган жойни кўрсатишни” талаб қилган. Гитлер, Геббельс ва Борманни танкчилар Берлиндан олиб чиқмоқчилиги ҳақида миш-миш тарқатилади. Совет бўлинмалари атрофни кўздан кечиришни бошлайди ва ростдан ҳам немислар пойтахтидан 15 километр шимоли-ғарбда чекинаётган танклар гуруҳига дуч келади. Тезкор жанглар давомида улар йўқ қилинади. Танклар ичида бўлганлар шахсини аниқлаш имконсиз эди.

    Гитлернинг бункердаги меҳмонхонаси
    Фото: AP Photo

    Орадан бир неча соат ўтгач, аскарлар ер остидаги бошпанага кириб келади, аммо бу вақтда юқори мартабали амалдорлар қолмаган эди. Таслим бўлган охирги инсон оддий электромеханик Йоханнес Хенцҳел ҳисобланади. Нацистлар режимига алоқадор бўлмаса-да, у тўрт йил қамоқда ўтиради.

    Камердинер Лингле ҳам асир тушади. У алоҳида қизиқиш билан сўроқ қилинади: “СMEРШ” ходимлари фюрер қаерга йўқолгани тўғрисидаги биринчи манбадан маълумот олишни истарди. Бироқ Гитлер ва Геббельс ўрнига совет ҳарбийлари уларнинг жасадини қўлга киритади. 5 май куни уларнинг ёниб кул бўлган суякларига катта лейтенант Алексей Панасов бошчилигидаги жангчилар дуч келади. Кўплаб экспертизалардан кейин қолдиқлар ростдан ҳам ўз эгаларига тегишли бўлгани тасдиқланади.

    Фюрербункер
    Фото: Getty Images

    ФҚБ Гитлернинг Аргентинага қочганига оид версияни текшириб кўради

    Ўнлаб йиллар давомида Гитлер ўзини ўлдирмай, ташқи кўриниши ва исмини ўзгартирган ҳолда сув ости кемасида Аргентинага қочиб кетгани тўғрисида конспирологик назариялар тарқалади. ХХ аср ўрталарида бундай версияни ҳатто АҚШ Федерал қидирув бюроси ҳам текшириб кўради. Махсус хизматларнинг ҳужжатларидан бирида нацистлар етакчиси совет қўшинлари Берлинни олганидан икки ярим ҳафта ўтиб, Атлантика океанини кесиб ўтгани ёзилади.

    2019 йил апрелда ошкор этилган ҳужжатда ростдан ҳам Гитлер Анд тоғлари бағридаги ранчода Хуан Перон сиёсий режими ҳимояси остида яшаб келгани қайд этилади. Архивда Федерал қидирув бюроси Жон Гувернинг ўз ходимлари билан ёзишмалари мавжуд. Унда идора раҳбари Гитлер омон қолганига ишонмаслиги, тўпланган маълумотлар ишончли эмаслиги, суриштирув учун вақт сарфламасликни маъқул кўргани айтилади. Мавжуд барча маълумотлар қайта текширув учун ҳарбий разведкага топширилади.

    30.03.2024, 20:31   Изоҳ (0)   31259
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзидан олдинги президентни ўлдиришни буюрган Милошевич — бюджетдан миллиардлаб ўмарган Югославия етакчисининг тақдири

    11.02.2024, 16:34

    Сталин — ўлими СССРни ўзгартириб юборган шахс

    05.03.2024, 21:55

    Габриэль Гарсиа Маркес — “барча даврларнинг энг яхши романи” муаллифи тақдири

    17.03.2024, 10:05

    Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди — Al Jazeera

    30.03.2024, 20:11

    Украина ҳужумларидан сўнг Россия Белгород вилоятидан 5 минг нафар болани эвакуация қилди

    30.03.2024, 19:46

    Латвияда АҚШ авиация технологиясини Россияга олиб ўтганликда гумонланган фуқаро ҳибсга олинди

    30.03.2024, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жиззахда ИИО ходимлари фуқарони калтаклагани айтилган хабарларга изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 9 май, 10:07

    Ўзбекистонда 10 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 09:56

    Остон Ўруновнинг голи “Персеполис”га ғалаба олиб келди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:58

    Тошкентдан Лахорга учадиган рейслар бекор қилинди

    Ўзбекистон | 9 май, 08:44

    Европа Лигаси. Англиянинг икки клуби финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 9 май, 08:44

    Америкалик кардинал янги Рим папаси этиб сайланди

    Дунё | 9 май, 08:41

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.