Латвия ҳукумати Россияга илғор авионика компонентларини етказиб беришда айбланган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Латвия фуқароси Олег Чистяков рус компанияларига мураккаб авионика ускуналарини сотганлик билан боғлиқ жиноятларда айбланмоқда. Расмийлар тергов давом этаётганлигини билдирган.
Айбланувчи Олег Чистяков ҳозирда 55 ёшда. Махсус хизматлар гумонланувчи узоқ йиллар давомида махфий технологиялар контрабандаси билан шуғулланиб келганини даъво қилмоқда.
Манбада айтилишича, Чистяков “Канзас” компанияси вакили ва яна икки АҚШ фуқароси иштирокида уюшган жиноий гуруҳ ташкил этган. Ҳозирда гуруҳнинг барча вакиллари ҳибсга олингани айтилган.
Айбланувчилар яна икки нафар АҚШ фуқароси: канзаслик Кирил Грегорий Буяновский ва Дуглас Эдвард Робертсонлардир. Улар ўзаро тил бириктириб, АҚШ авиация ускуналарини Россиядаги ва Россияда ишлаб чиқарилган самолётлардан фойдаланадиган бошқа мамлакатлардаги мижозларга сотиш, таъмирлаш ва жўнатиш билан шуғулланган, — дейилади хабарда.
Чистяков 19 март куни Рига яқинида ҳибсга олинган. Тез орада у АҚШга экстрадиция қилиниши айтилган.
Изоҳ (0)