• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Габриэль Гарсиа Маркес — “барча даврларнинг энг яхши романи” муаллифи тақдири

    Колумбиялик ёзувчи ва адабиёт бўйича Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркес 1967 йилда ёзилган “Ёлғизликнинг юз йили” романи сабаб бутун дунёда машҳурликка эришди. Романнинг адабиётга таъсири шу қадар улканки, New York Times газетаси уни “инсоният ‘Ибтидo’ китобидан кейин ўқиши керак бўлган иккинчи асар” деб атаган.

    Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркес
    Фото: Polaris Images

    Габриэль Гарсиа Маркес 1928 йилда Колумбия шимолидаги Аракатака шаҳарчасида дунёга келади ва она томонидан бобо-бувисини тарбиясини олади. Кейинроқ у “Ҳаёт ҳақида сўзлаб бериш учун яшаш” мемуарида ўз болалиги ҳақида ҳикоя қилади.

    Маркеснинг бобоси истеъфодаги полковник ва иккита фуқаролик уруши фахрийси бўлиб, ёш набирасида сиёсатга бўлган қизиқишни уйғотади, жонажон уйида тинглаган ҳикоялари эса унинг келажакдаги ижодига улкан таъсир кўрсатади.

    Оилавий фолклор

    Бўлажак ёзувчи бувисидан халқ афсоналари, иримлар ва у болалигини ўтказган ерларнинг тиллари ҳақида ўрганади. Аёл вафот этиб кетган аждодлари ва арвоҳлар ҳақида кўп сўзлаб берарди, натижада Маркес ёдида қолган маълумотлардан барча даврларнинг энг яхши романини ёзишда фойдаланади.

    Америкалик ёзувчи Уилям Фолкнер ижоди таъсирида улғайган Маркес ўзининг биринчи романини 23 ёшида ёзади ва шундан буён танқидчиларнинг томонидан юқори баҳоланиб келади. Аввалига Колумбия миллий университетини тамомлаган Маркес адвокатлик карьерасини бошлайди, аммо тез орада журналистика ва адабиёт учун ишдан кетади. Узоқ йиллар давомида у Европа, Куба ва Мексикада мухбир сифатида фаолият юритади.

    Маркес ва Куба президенти Фидел Кастро
    Фото: Photos 12 Cinema

    1965 йилда, Габриэль Гарсиа Маркес машинасида Акапукога кетаётганида “сеҳрли реализм” йўналишига асос солиб берган “Ёлғизликнинг юз йили” романининг биринчи бўлими ҳақида ғоя пайдо бўлади. У машинани ортга буриб, уйига қайтади ва хонасига қулфланиб олиб, оилага ғамхўрлик қилиш масъулиятини рафиқасига юклаган ҳолда қоғозлар ва кунига уч қути тамаки билан ёлғиз қолади.

    Орадан 18 ой ўтиб “узлатдан” чиққанида оиланинг 12 минг доллар миқдорида қарзлари тўпланиб қолганидан хабар топади. Бахтига Маркеснинг қўлида Лотин Америкаси насрининг дурдонасига айланадиган 1300 варақли асар бор эди.

    Ниҳоят китоб ёзиб бўлинди. Ам­мо уни ноширга юбориш учун 160 песо етмасди. Уйда 80 песо қолганди, холос. Мерседес қориштиргич ва фенни сотувга қўйди. “Роман яхши ёзилган бўлсин ишқилиб”, — дерди у.

    1967 йилда “адабий зилзила”га сабаб бўлган мазкур асар Габриэль Гарсиа Маркесни тирик афсонага айлантирди. У барчаси учун хотинининг олдида қарздор эканлигини англар эди. Романнинг испан тилидаги биринчи нашри бир ҳафта ичида сотилиб кетади, кейинги 30 йил давомида эса китоб 30 миллион нусхада сотилади ва 30 дан ортиқ тилга таржима қилинади.

    Нобель мукофотининг қўлга киритилиши

    Габриэль Гарсиа Маркес асардаги ўзига хос атмосфера ҳамда чексиз таассуротни ўқувчига етказиб беришда фойдаланган бой тили сабаб жаҳон миқёсида машҳурликка эришди. Айримлар унинг ишларида атайлаб муболаға ва ғайритабиий, мистик ёндашувни кўради, бу орқали Маркес ўз мамлакатидаги тартибсизликларни тўхтатишга ҳаракат қилган дейишади.

    Колумбиялик ёзувчи мухлислари билан мулоқот қилмоқда, Куба. 2004 йил
    Фото: AP Photo

    Диний қарашлар ва ғайритабиийликка ишонч билан аралашган сиёсий журналистика Гарсиа Маркеснинг бетакрор адабий услубида уйғунлашди. “Ўз лабиринтидаги генерал” ва “Бузрукнинг кузи” романлари Колумбияда юз берган фуқаролик урушидаги зўравонликлар гувоҳига айланган муаллифнинг сиёсий қарашларини ифодалайди.

    1955 йилда Колумбиянинг El Espestador газетасига омон қолган ҳарбий денгизчи айтиб берган ҳикояларга асосланган очерклар ёзгани ва Колумбия ҳукуматини ноқулай вазиятга солиб қўйганидан кейин Маркес Европага кетишга мажбур бўлди.

    Ҳаётини хавф остига қўйиб чегарадан ноқонуний равишда ўтган ва диктатор Пиночет ҳақида фильм суратга олган режиссёр ҳақидаги “Мигел Латтинанинг Чилидаги хавфли саргузашти” романи чоп этилгач, Пиночетнинг шахсан ўзи китобнинг биринчи тиражини йўқ қилишни буюради.

    1982 йилда Габриэль Гарсиа Маркес “фантазия ва реаллик аралашиб кетиб, бутун қитъанинг ҳаёти ва можароларини ифода этган роман ҳамда ҳикоялари учун” адабиёт йўналиши бўйича Нобель мукофотини қўлга киритади.

    Севги тарихи

    Мукофотни қўлга киритганидан бир неча йил ўтиб, “Вабо давридаги муҳаббат” романини ёзган Маркес “адабиёт устаси” номига ҳақиқатда сазовор эканини исботлаб беради. Рафиқаси Мерседес Барчага бағишланган китобида Маркес бош қаҳрамонлар учрашиб қолганидан 50 йил ўтиб, севги тарихини куйлайди.

    Маркес ва унинг рафиқаси Мерседеc Барча. Уларнинг икки ўғил қолган — Родриго ва Гонсало
    Фото: AP Photo

    Ёзувчи бўлажак рафиқасининг қўлини 13 ёшида сўраган. Мерседесга эса қарор қабул қилиш учун роман қаҳрамони Fermiне Даза каби узоқ вақт талаб этилмайди — улар 1958 йилда турмуш қуришади.

    Маркес Мерседесни мактаб йилларидаёқ тушида кўрганини вақти-вақти билан таъкидларди. У бу тушидан руҳланиб, саёҳатни ниҳоятда орзу қилар ва капалакка айланиб, уйидан кетиб қолган қиз ҳақида ҳикоя ёзади. Мерседеснинг дугонаси Маргарита Чека эса жажжи Барча деворга тирмашиб чиққани ва чанг-тўзонли кўчага қараб, ғамгин тарзда шундай деганини айтади: “О, мен дунё бўйлаб саёҳат қилишни, улкан шаҳарларда яшаш, меҳмонхонадан-меҳмонхонага ўтишни нақадар хоҳлайман!”

    Мерседес умри мобайнида берган бор-йўғи икки интервьюсида Маркес унинг болаликдаги орзусини рўёбга чиқаргани, яъни кўплаб маротаба саёҳатларга олиб борганини таъкидлаб ўтган эди.

    Умрининг сўнгги йиллари

    1989 йилда Маркесга ўпка саратони ташхиси қўйилади. Жарроҳлик амалиётидан кейин касаллик чекинади, аммо бунинг ўрнига бошқа касалликлар келади. Маркес яна иккита мураккаб операцияни бошидан ўтказади ва ёзишдан тўхтамаган ҳолда ҳаёт учун қаҳрамонларча курашни давом этади.

    2002 йилда чоп этилган “Ҳаёт ҳақида сўзлаб бериш учун яшаш” мемуарининг биринчи томида ёзувчи умрининг дастлабки 30 йили ҳақида ёзади, 2004 йилда чоп этилган “Ғамгин фоҳишаларим хотиралари” романини ёзиш учун эса Маркес 10 йил умрини сарфлайди.

    Мексика президентининг рафиқаси Маргарита Завала, ёзувчи Габриэль Гарсиа Маркес ва Эвелин де Ротшилд
    Фото: Reuters

    Ўша йили Голливуд билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб келган Маркес “Вабо давридаги муҳаббат” китоби асосида фильм ишлашга бўлган ҳуқуқини сотади. 2007 йилда, Маркеснинг юбилейи вақтида Майк Нюелл томонидан тасвирга олинган фильм прокатга чиқади.

    Умрининг охирги йилларини ёзувчи Мексикада ўтказиб, оммага камдан-кам кўриниш берди. Маркес ёзувчиликни йиғиштириб қўйди. 2012 йилда колумбиялик ёзувчининг укаси кексалик деменциясидан азият чекаётганини эълон қилди. Хайме Гарсиа Маркеснинг айтишича, Нобель мукофоти лауреати “оддий саволлар” бериш учун тез-тез қўнғироқ қилишга тушган.

    Габриэль Гарсиа Маркес 2014 йилнинг 17 апрелида 88 ёшида Мехикода вафот этди. Ёзувчи бу шаҳарда 30 йиллик умрини яшади. Ёзувчининг дафн маросими Мексика ҳукумати томонидан ташкиллаштирилди.

    17.03.2024, 10:05   Изоҳ (0)   16691
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Сен ёлғиз қолган пайтинг ўзингга ўхшайсан…” 

    13.05.2023, 16:30

    “Эдип каби бизнинг ичимизда ҳам ахлоққа қарши майл-истаклар мавжуд ва бир куни улар портлайди…” — “Шоҳ Эдип” асари ҳақида

    14.09.2023, 22:25

    “Одамлар доимо энг яхши кўрган нарсаларини вайрон қилади…” — “Алкимёгар” асари ҳақида

    20.09.2023, 22:16

    Ғазога денгиз орқали илк гуманитар ёрдам етиб келди 

    17.03.2024, 09:06

    Украинанинг Суми вилояти шимолидан 200 га яқин аҳоли вакиллари фавқулодда эвакуация қилинди

    17.03.2024, 00:40

    Россия Одессадаги Украина ҳарбий истеҳкомларини йўқ қилганини маълум қилди

    17.03.2024, 00:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сирдарёда қалбаки 1 600 долларни сотаётган шахслар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 18:05

    “Ман Сити” Абдуқодир Ҳусановни “Лион”га текинга ижарага беришни истамади — ОАВ

    Спорт | 21 июн, 17:22

    Тошкентдаги 1-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахслар сони белгиланган меъёрдан ошгани аниқланди

    Ўзбекистон | 21 июн, 17:10

    Ўзбекистонда 22 июнь куни ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 21 июн, 16:50

    CBS: АҚШ ва Европа Иттифоқи дипломатлари Хоманаийнинг бўлажак ворисини муҳокама қилмоқда

    Дунё | 21 июн, 16:20

    Илкай Гундўған Туркия клубига ўтиши кутилмоқда

    Спорт | 21 июн, 16:16

    Туниснинг собиқ президенти 22 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 21 июн, 15:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.