Тошкент вилоятида ободонлаштириш тадбирлари учун маблағ ажратилди, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, Пискент туманининг “Истиқлол”, Янгийўл туманининг “Ғалаба” ҳамда Чиноз туманининг “Бирлик” маҳаллалари ободонлаштирилиб, инфратузилмани яхшилаш тадбирлари амалга оширилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
Мазкур доирадаги тадбирларни бажариш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 3 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилди.
Изоҳ (0)