“Барселона” бош мураббийи Хавининг Ла Лигадаги дисквалификацияси ўз кучида қoлади.
Каталонияликлар бош мураббийи Испания чемпионати доирасида “Атлетико”га қарши кечган баҳснинг (3:0) биринчи бўлим охирида майдондан четлатилган эди. Мутахассис ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес билан тортишгани учун 2 дақиқа ичида 2 та сариқ карточка олган.
Испания қироллик футбол федерацияси Хавини чемпионатнинг 2 та ўйинига четлатиш бўйича қарор қабул қилган. “Барселона” эса бу борада апелляция берган.
Marca нашрининг хабарига кўра, ушбу апелляция рад этилган ва Хавининг дисквалификацияси ўз кучида қолган.
Шу тариқа мураббий “Лас-Палмас” ва “Кадис”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади ва “Реал”га қарши ўйинда қайтиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)