Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги мусобақасида ишлайдиган расмийлар рўйхати маълум қилинди.
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўтказиладиган мусобақада ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам иштирок этади.
Бош ҳакам Рустам Лутфуллин, ёрдамчи ҳакамлардан Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов, шунингдек, ВАР ҳаками Фирдавс Норсафаров ҳамда ҳакамлар назоратчиси Владислав Цейтлин мусобақада ишлаш учун жалб этилган.
Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги мусобақаси 15 апрелдан 3 майга қадар давом этади.
Изоҳ (0)