• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Одатга айланаётган одобсизлик. “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди

    26 март куни Ўзбекистон терма жамоаси “Бунёдкор” стадионида Гонгконг терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди. Учрашувга 28 мингга яқин мухлис ташриф буюриб, юрт жамоасини қўллаб-қувватлади. 90 дақиқа давомида карнай сурнайлар, қарсаклар овози тинмади.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўйиндан олдин журналистлар учун ифторлик дастурхони ёзди.

    Гўзал атмосфера, тўлиб-тошган стадион, чиройли ғалаба. Ҳаммаси чиройли якун топиши керак бўлган пайтда терма жамоаларимиз ўйинида кузатилаётган хунук ҳолат юз берди.

    Ғалабани нишонлаш арафасида турган футболчиларимиз ёнига кўплаб мухлислар югуриб келди, уларни на мутасаддилар ва на хавфсизлик ходимлари тўсиб қолди.

    Бу биринчи ҳолат эмас. Ўзбекистон — Эрон учрашувида ҳам мухлислардан бири Аббосбек Файзуллаевнинг олдига югуриб келган эди.

    Хўш бунинг қандай ёмон томонлари бор?

    Биринчидан, ушбу ҳолат футбол қоидаларига зид ҳисобланади.

    Иккинчидан, майдонга югуриб чиққан кишининг мақсади аниқ эмас. Бу эса футболчи ва бошқа иштирокчиларнинг ҳаёти учун хавф туғдиради.

    Учинчидан, ушбу ҳолат нормал эканини билган бошқа мухлислар ҳам бу ишни қилиши оқибатида мухлисларнинг йиқилиши, тиқилинчда қолиши каби турли нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин.

    Эрон билан учрашувда югуриб чиққан мухлиснинг видеолари турли ОАВларда тарқатилди. Ҳаттоки, ПФЛ матбуот хизмати ушбу видеони ўз Instagram саҳифасида эълон қилди. Бу эса бошқа бундай мақсадни кўзлаётганлар учун ундов сифатида ишлаб берган бўлиши мумкинки, кечаги ҳолат юз берди. Энди бир ёки икки мухлис эмас, балки 10 лаб мухлислар майдонга ёпирилди.

    Ҳолат футбол эксперти Алишер Никимбаев томонидан кескин қораланди ва у ассоциациянинг вазифаларини эслатиб ўтди:

    “Ўзбекистон футбол ассоциацияси хавфсизлик хизмати ўзининг бевосита масъулиятини ёдда тутиши ва миллий терма жамоа ўйинларида хавфсизликни таъминлашга киришиши керак.

    Бундан ташқари, майдонга югуриб чиққани учун жазони кучайтириш керак: уларни клублар ва ассоциацияга қўйилган жарималарни тўлашга мажбурлаш ва маълум муддатга ўйинларга боришни тақиқлаш чорасини кўриш керак”, — деб ёзади Никимбаев ўзининг телеграм каналида.

    Ушбу ўйинни шарҳлаган Ориф Толипов ҳам бу борада ўз фикрини билдириб ўтди.

    “Мухлисларнинг майдонга югуриб тушиш ҳолатларини романтизация қилмаслик керак. Бу нотўғри иш. Бундай ҳолатларда мезбон ассоциация молиявий жаримага тортилади, адашмасам. Жарима бўлмаган тақдирда ҳам бундай иш оммавий тус олавераркан оқибатларини прогноз қилиш қийинлашиб бораверади.

    Халқаро ўйинларни кўп шарҳлаймиз, баъзи учрашувлар вақтида, айниқса якунга яқин стадион маълумотчиси мухлисларни босиқликка чақиради, оқибатлар ҳақида огоҳлантиради. Бизда шу йўқ. Асли адекват одамга бундай эслатма шарт эмас, лекин рискни минималлаштириш учун мажбуран оммага эслатма қилинади.

    Хуллас, майдонга тушгандан фойда йўқ. Жаҳон футбол мухлислигидан бошқа, фойдалироқ жиҳатларни ўзлаштирганимиз маъқул”, — дейди футбол шарҳловчиси ўз телеграм каналида.

    Албатта, Ориф Толиповнинг таклифи ўринли. Стадион сухандонининг огоҳлантириши маълум маънода иш бериши мумкин. Ҳар ҳолда шу фикрни миясида қуйиб турган одамларнинг бир нечтаси ўз ишининг хато эканлигини билиб олади.

    Аммо, ҳолат жазоланмас экан ушбу ҳолат давом этиши ва оқибати ёмон ҳолатга олиб келиши турган гап.

    Туркия чемпионатида меҳмон футболчиларнинг мухлислар томонидан калтакланиш ҳолати бунга яққол мисол.

    Шундай ҳолатгача бормаслиги учун Футбол ассоциацияси маълум чораларни кўриши ва бу ҳақда ОАВга маълум қилиши мақсадга мувофиқ.

    Кечаги ҳолатда югуриб чиққан мухлислар Ички ишлар ходимлари томонидан олиб кетилгани ҳақида турли гаплар юрибди. Аммо, афсуски, бу сафар ҳам ЎФА матбуот хизмати ҳолат юзасидан бирор фикр билдирмади.

    Ўзбек ОАВда эса кечаги югуриб чиққан мухлислар видеолари юз минглаб одамлар томонидан кўрилди. Демак, эски хато яна қайтарилди.

    ЎФА бирор чора қўллаши учун ҳолат қай даражага бориши кераклигини ҳозирча тушунмадим.

    Биринчиси бўлганида-ку, тушуниш мумкин. Аммо такрорий ҳолатда ҳам бирор изоҳ бўлмагани ҳолат ташкилотни ташвишга солмаётганини билдирармикан? Ёки ассоциациянинг бирор реакция билдириши учун Ўзбекистон ОФК томонидан мухлисларсиз ўйин ўтказиш шарти қўйилиши ёки Туркия чемпионатидаги ҳолат юз бериши керакми?

     Эркин Ғайбуллаев 

    27.03.2024, 15:46   Изоҳ (0)   70577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон сафарда Гонгконг устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди (видео)

    21.03.2024, 18:56

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон терма жамоаси Гонгконгни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    26.03.2024, 21:22

    Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон ОТЖ Қатар устидан ғалаба қозонди 

    27.03.2024, 01:28

    Суперлиганинг 4-тур ўйинлари бошланиш вақти ва унда ишлайдиган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди 

    27.03.2024, 13:28

    Евро—2024 турнири гуруҳ босқичининг барча иштирокчилари маълум бўлди 

    27.03.2024, 13:06

    Журналист Рюдигерни террористик ишорани кўрсатишда айблади. Футболчи судга мурожаат қилди

    27.03.2024, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.