Сирдарё вилоятида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда “Ў.Ш.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 миллиард сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштиргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда хусусий боғча қуриш учун ажратилган 356 млн сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)