Бразилияда сўнгги бир неча кун ичида кучли ёғингарчилик ортидан юзага келган сув тошқинлари оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, Бразилиянинг Эспирито-Санту штатида қурбонлар сони 19 кишига етган. Рио-де-Жанейрода ҳам 8 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Мамлакатнинг дарёбўйи ҳудудларида камида олти киши бедарак йўқолган. Эспирито-Санто ҳудудида 7000 дан ортиқ фуқаро уй-жойларини ташлаб кетган.
Бразилия президенти Лула да Сильва жабрланганларга ҳамдардлик билдирган ва ҳукумат маҳаллий ҳамда штат ҳокимиятлари билан биргаликда тошқиндан зарарланганларни ҳимоя қилиш, тошқин оқибатларини бартараф этиш бўйича иш олиб бораётганини айтган.
Изоҳ (0)