Бразилия шимоли-ғарбидаги Акре штатида кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқинлари туфайли 11 минг кишини шошилинч эвакуация қилинди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.
![](/static/2024/02/29/flood-T_Bish0t.jpg)
Штатнинг айрим шаҳарларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шиддатли ёмғир ва сув тошқини 17 та шаҳарчага шикаст етказгани хабар қилинган. фуқаролик мудофаа гуруҳлари бу ҳудудларда қидирув-қутқарув ишларини олиб бораётганини қайд этди.
Маълумотларга қараганда, штат раҳбарияти пойтахтга хабар йўллаб, ёрдам сўраган. Эвакуация қилинган сони яна ошиши эҳтимоли истисно қилинмаган.
Изоҳ (0)