Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ким Хи Санг ўз мамлакатининг ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.
2024 йил 12 январдан буён дипломат Чо Тхе Юль раҳбарлик қилиб келаётган Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлигида 54 ёшли Ким Хи Санг иқтисодий дипломатия билан шуғулланади.
У Сеул миллий университетининг Иқтисодиёт факультети битирувчиси ва Эдинбург университети (Буюк Британия) халқаро ҳуқуқ магистри ҳисобланади. 1993 йилдан Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, марказий аппаратда ҳам, хорижда ҳам ишлаган. 2022 йил 24 ноябрь куни Ким Хи Санг Тошкентдаги элчи сифатида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга ишонч ёрлиқларини топширган эди.
2024 йилнинг 14 март куни Ташқи ишлар вазирлигида Жанубий Корея элчиси билан хайрлашув учрашуви бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)