“Дюна. Иккинчи қисм” фильми нафақат режиссёр Дени Вильнёв карьерасидаги, балки жаҳон прокатидаги энг оммабоп фильмга айланди. Бу ҳақда People Talk нашри хабар бермоқда.
Сиквелнинг АҚШ ва бутун дунёдаги умумий прокати 2021 йилда чиққан “Дюна” нинг биринчи қисми (433 миллион доллар) дан ҳам ўзиб кетди.
Фильм илк бор АҚШда намойиш этилди ва уч кун ичида 81,5 миллион доллар тўплади. Тахминан икки ҳафта давомида фильмнинг касса даромади салкам 500 миллион долларни ташкил этди.
Фильмда Пол Атрид ва фременларнинг афсонавий саёҳати ҳақида ҳикоя қилинади. Улар оиласини вайрон қилганлардан қасос олиш ва галактикани ёвуз барон Харконнендан қутқариш йўлида бирлашади.
Изоҳ (0)