Қашқадарёнинг Кўкдала туманида ўтказилаётган сайлда газ баллон портлаши оқибатида 37 киши турли даражада тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат 18 март куни юз берган. Газ баллон портлаши оқибатда 37 киши ёнғин туфайли турли даражада жароҳат олиб, шифохонага олиб келинган ҳамда 7 нафари стационар тартибда шифохонага ётқизилган.
17 нафарининг аҳволи қониқарли бўлганлиги боис амбулатор кўрикдан ўтказилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган, 13 нафарида тан жароҳатлари аниқланмагани сабабли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уйига қайтарилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кўкдала туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)