Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусининг газ баллони портлаб кетгани юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 15 октябрь куни соат 16:50 ларда Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи Қарши—Бухоро ички йўлида Isuzu усумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиш содир бўлган.
Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
Газ баллонларининг портлашига боғлиқ ҳолатлар
Май бошларида Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-2 машинасига ўрнатилган газ баллонида портлаш содир бўлганди. Февраль охирларида эса Самарқанддаги метан заправкада Nexia-3 газ баллони портлаши оқибатида бир нафар ишчи ҳалок бўлган. Шунингдек, Қорақалпоғистондаги заправкада Nexia-2 нинг, Андижондаги газ заправкада эса Damasънинг газ баллони портлагани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)