• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Келишади, кўришади, ваъда беришади. Аммо натижа йўқ”. Депутатлар Деҳқонободдаги йўл ҳолатини танқид қилди

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаролар Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳига мурожаат қилиб, туман ҳудудидаги йўллар яроқсиз ҳолга келиб қолганини, бу ҳайдовчилар ва йўловчиларга ноқулайлик туғдираётганини айтиб, шикоят қилган. Шундан сўнг депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари билан биргаликда туманда бўлиб йўллар ҳолатини кўздан кечирди. 

    Фото: Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи
    Бизга вилоят автомобиль йўллари Бош бошқармаси бош мутахассиси Ойбек Элбоев, Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси бошлиғи Нажмиддин Азимов, мазкур муассаса ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бош мутахассиси Илёс Юсуповлар ҳамроҳлик қилди. Биринчи манзилимиз тумандаги Гумбулоқ қишлоғи бўлди. М-39 Тошкент—Термиз йўлининг мазкур қишлоқ ҳудудидан ўтган 2 километр қисми ниҳоятда таъмирталаб. Бу ерда бошланган йўл қурилиш ишлари поёнига етказилмагани боис, йўлнинг бир томони баланд иккинчи тарафи эса паст бўлиб қолган, — дейди депутатлик гуруҳи вакиллари. 

    Билдирилишича, мазкур йўлнинг тумандаги “Новобод” маҳалласи ҳудудидан ўтган 1265—1297 километр қисми ҳам яроқсиз ҳолга келган. 

    Фото: Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи
    Ҳартугул ишчи гуруҳининг ташрифи самарасиз бўлгани йўқ. Йўлсозлар бизнинг боришимиздан хабар топишгач, йўллардаги чуқурларга шағал тўлдириб, “ямаш”га киришди. Аммо бу ямоқлар бир- икки кунга дош беришини уларнинг ўзлари ҳам яхши билади, — дейди масъуллар. 

    Йўлсозларнинг масъулларга билдиришича, М-39 Олмаота—Бишкек—Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 3 километри 2006—2022 йилларда таъмирланиб, фойдаланишга топширилган. 

    Фото: Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи
    147 километр йўлнинг 18 километри цементобетон қопламали, 80 километри асфалт бетон қоришмали ва 49 километри қора қоришмали қопламани ташкил этган. 2014 йилда мазкур автомобиль йўлининг 1265—1290, 1297—1315 километр қисмларидаги йўл қурилиш ишлари “Бекобод йўл саноат” корхонаси ва Ангрен бурғулаш портлатиш ишлари махсус бошқармасига юклатилган. Улар икки йил мобайнида йўлни таъмирлаш билан шуғулланишган. Тахминан 2016 йилгача йўл қурилиш ишларини бажара олмаганликлари туфайли, объектлар улардан олиб қўйилган. Ишда йўл қўйган хатолари учун “Бекобод йўл саноат” корхонаси раҳбарлари тегишли жазога ҳам тортилган. Аммо ишлар чалалигича қолиб кетган. 2016 йилдан буён уйдум-чуқур, паст-баланд бўлиб қолган йўллар аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келмоқда, — дейилади депутатлик гуруҳи берган маълумотномада. 

    Қўшимча қилинишича, ўрганилган ҳолат Деҳқонобод тумани ҳокимлигида муҳокама қилинган. 

    Фото: Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи

    Муҳокамада сўзга чиққан депутатлар ва партия фаоллари сўнгги йилларда мамлакатимизда йўл қурилиши борасида ҳайдовчи ва йўловчилар узоғини яқин қилиш, чор атроф ҳавоси мусаффолигини таъминлаш, йўлларни халқаро меъёрлар даражасига келтириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилаётганини, бироқ бу ислоҳотлар туманни четлаб ўтаётганини алоҳида таъкидлади. Депутатлар томонидан йўл қурилишига янгича ёндашувларни жорий қилиб, сифатни ошириш, соҳани рақамлаштириш ва хусусий секторни кенг жалб қилиш, йўл сифатини текширадиган замонавий техникаларни бошқара оладиган малакали кадрларни шакллантириб, йўлларни мониторинг қилишнинг автоматлашган тизимини шакллантириш борасида ҳам амалий таклифлар билдирилди, — дейди депутатлар.

    Туман кенгаши депутати Ғофур Валиев Деҳқонобод — Бошчорбоғ автомобиль йўлининг талабга жавоб бермаслигини айтмоқда.

    Кичик ўра дарёси бўйидаги “Чамбил” маҳалласида яшайман. Бу ердаги Усмон Юсупов, Белибойли ва Бошчорбоғ ҳудудида 12 та маҳалла бор. Деҳқонобод –Бошчорбоғ автомобиль йўлининг 0-54 километр оралиғи машина ва йўловчилар юришига жиддий муаммо туғдирмоқда. Баҳор ойларида сел келса, йўлларни ювиб кетади ва одамлар жуда қийналиб қолади. Шу ҳудудда яшовчи одамлар номидан 70 км йўлни таъмирлаб беришларини сўраб, бормаган, ёзмаган жойимиз қолмади. Келишади, кўришади, ваъда беришади. Аммо ҳеч қандай ўзгариш бўлмаяпти. “Йўл азоби – гўр азоби”, дейишган ота-боболаримиз. Йўлсозлик борасида амалга оширилаётган ишлар пировардида йўллар йўловчига азоб эмас, маданий ҳордиқ бағишлаши зарур. Деҳқонободда ҳозирча бунинг акси бўляпти, — дейди халқ депутатлари Деҳқонобод туман кенгаши депутати Ғофур Валиев.

    Фото: Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи

    Депутатнинг айтишича, бугунги кунда мамлакатдаги чекка-чекка қишлоқларда ҳам ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш борасида кўплаб хайрли ишлар қилиняпти. Айниқса, кўп йиллар ўнқир-чўнқир бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган ички йўллар ҳам таъмирланаётгани аҳолини мамнун этмоқда. Бироқ йўлсозлар Бойқўрғон—Гумбулоқ йўналишидаги автомобиллар ҳаракатланишига халақит қилаётган, баҳорги тошқинлар натижасида яроқсиз бўлиб қолган 8 километр йўлни таъмирлашни хаёлларига ҳам келтиришмаяпти.  

    Президентнинг 2023 йил 10 октябрдаги “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 1255-1315 километр ( жами 60 км) қисмини қайта реконструкция қилиш лойиҳаси 2024—2027 йилларда “Ислом тараққиёт” банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси маблағи ҳисобидан амалга оширилиши таъкидлаб ўтилган. Бу сафар ҳам лойиҳа нафси ҳакалак отган йўл қурувчиларига юклатилмасин-да, акс ҳолда деҳқонободлик ҳайдовчилар учун равон йўлларда машина ҳайдаш орзуси яқин орада рўёбга чиқмайди, — дейди депутатлар. 

    “Дарё” туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш давлат муассасаси масъулларига изоҳ беришлари учун минбар беришга тайёрлигини билдиради.

    19.03.2024, 12:42   Изоҳ (0)   7408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсиянинг минимал миқдори энг кам истеъмол харажатлари даражасидан оз бўлмаслиги белгиланди

    19.03.2024, 12:11

    Самарқандда бир эркакни ўлдиришда гумонланиб, қидирувда бўлган 29 ёшли шахс Қозоғистонда ушланди

    19.03.2024, 12:01

    Тошкентда уй-жой ижараси нархи тушиши давом этмоқда

    19.03.2024, 11:47

    Ўзбекистон ва Гамбия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

    19.03.2024, 11:36

    ДХХ Наманганда қалбаки 9,4 минг долларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйди (видео)

    19.03.2024, 11:20

    “Машина деразасидан учиб чиқиб кетганман” — Йўл-транспорт ҳодисаси туфайли II гуруҳ ногиронига айланган шифокор аёлга уй берилди

    19.03.2024, 11:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир ўтган болалик, Бибернинг хиёнати, буйрак кўчириб ўтказиш ва паранойя: Селена Гомеснинг машаққатли ҳаёт йўли ҳақида

    Шоу-бизнес | 23 июл, 20:24

    Колумбия университети намойишлар учун 80 нафар талабани жазолади

    Дунё | 23 июл, 20:17

    Хитойда 280 Гбит/с тезликдаги 6G интернет синовдан ўтказилди

    Дунё | 23 июл, 19:50

    Қибрайда катта ёнғин: қурилиш моллари дўкони кулга айланди (репортаж)

    Ўзбекистон | 23 июл, 19:30

    Германия ва Франция АҚШга қарши “қатъий чоралар” тайёрламоқда — FТ

    Дунё | 23 июл, 19:19

    Ўзбекистон | 23 июл, 18:00

    Сурия президентига сўнгги етти ойда уч марта суиқасд уюштирилган — ОАВ

    Дунё | 23 июл, 18:55

    Виталий Денисов: “Файзуллаевнинг трансфери ‘ЦСКА’га ҳам, футболчининг ўзига ҳам фойдали”

    Спорт | 23 июл, 18:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.