Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
“ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз. Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)