Сурхондарёда юк машинаси Афғонистон ва Ўзбекистонга тегишли алоҳида-алоҳида давлат рақамларида ҳаракатлангани ҳақида видеолар тарқалди. Вилоят Божхона бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, мазкур юк автотранспорт воситаси Ўзбекистонга тегишли бўлиб, давлат рақам белгиси 75 398 ВАА экани аниқланган ва белгиланган тартибда назоратга олинган. Хусусан, 2024 йил 26 январь куни ушбу юк автотранспорт воситаси “Айритом” чегара божхона постида тўхтатилган.
Юк машинасига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганда, автотранспорт воситасига Афғонистонга тегишли BLH 283 рақами тақилган ҳолда ҳаракатланган ҳолатлар мавжудлиги сабабли, автотранспорт воситаси қонуний чора кўриш учун вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилди.
Изоҳ (0)