15 март куни тунда Исроилнинг Ғазо марказидаги турар жой мажмуаларига уюштирган ҳаво ҳужумида 37 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган. CNN нашри ҳодиса тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берган.
Дастлабки хабарларда, ҳодиса оқибатида 37 киши ҳалок бўлгани айтилган. Бироқ халқаро нашрлар бу рақамларни тасдиқлай олмаган. Ҳалок бўлганлар сони маълум қилинганидан бир неча баробар кўп бўлиши мумкинлиги, жасадлар вайроналар остида қолиб кетгани хабар қилинган.
Унда айтилишича, қурбонлар ва жароҳат олганлар Ал-Ақсо касалхонасига олиб келинган. Улар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Воқеа гувоҳларининг айтишича, ҳужумга учраган ҳудуддаги аҳоли ялпи ҳужумдан 15 дақиқа олдин Исроил мудофаа кучларидан бинони тарк этиш бўйича огоҳлантириш сигнали олган. Аҳоли ҳудудни тарк этишга улгурмасдан, биноларга ўт очилган.
Исроил армияси ҳудуддаги 10 га яқин объектни йўқ қилгани айтилган. CNN нашри Исроил мудофаа кучларидан ҳужум бўйича изоҳ сўраганда, улар муносабат билдиришдан бош тортган.
Изоҳ (0)