15 март куни ҲАМАС таркибидаги “Ал-Қассам” бригадалари Ғазо марказида Исроил танкларини нишонга олган. Оқибатда мудофаа кучлари техникасига жиддий шикаст етказилган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, “Ал-Қассам” бригадаси аскарлари Ғазо марказида Исроилнинг бешта Меркава танкини нишонга олган. Ҳарбий техникалар ишдан чиқарилиб, душман аскарлари йўқ қилинган.
Араб манбалари хабар беришича, ҲАМАС кучлари минтақанинг шимоли-ғарбида жойлашган аз-Заҳра шаҳрида ҳаракатланаётган танкларга Ал-Яссин 105 ракеталаридан ўт очган. Исроилнинг бир қанча ҳарбий объектларига ҳам ҳужумлар қилингани хабар берилган.
Ҳужумда ҳалок бўлган Исроил аскарлари сони маълум қилинмаган. ҲАМАС томони ҳам ўз аскарлари ичида йўқотишлар борлиги тўғрисида маълумот бермаган.
Изоҳ (0)