11 март куни тонгда Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторига бир қатор зарбалар берди. Ҳужумлар оқибатида камида 19 нафар ғазолик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, нисбатан фаол ҳужумлар Рафаҳ шаҳрининг ғарбий қисмидаги турар жой биноларига қаратилган. 11 март тонгида ушбу ҳудуд артиллерия снарядларидан ўққа тутилиши оқибатида уч нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.
Шу билан биргаликда, Ғазо шаҳрининг шарқий қисмидаги бўш турар жойлар ва яқин атрофдаги қишлоқ хўжалиги ерлари нишонга олинган. Қатор объектлар ҳаво бомбаларидан фойдаланиб, бузиб ташланган.
Хабарларга кўра, энг вайронкор ҳолат Ғазо шаҳрининг Зайтун аҳоли пунктида содир бўлган. Ушбу ҳудудда кўчирилган оилалар жойлашган турар жойлар бинолари ўққа тутилган. Натижада фуқаролар қочишга улгурмасдан ҳалок бўлган.16 нафар ғазолик жасадлари вайроналар остидан олиб чиқилгани хабар қилинган.
Изоҳ (0)