• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Тўйда пичоқ билан таҳдид қилишган”. Шахсий ҳаёти ҳақидаги саволлардан безган ва ногирон жониворни парвариш қиладиган Манзура 46 ёшда (фото)

    Хонанда Манзуранинг ижод оламига кириб келганига 27 йил бўлди. Бу йил 46 ёшни қаршилаган ижодкор шу кунгача ўндан ортиқ хит қўшиқлар ва муваффақиятли ролларни ижро этди.

    Рассом оиласида туғилган Манзура

    Хонанда Манзура интервьюларида тўкис оилада улғайгани ва болалиги гўзал хотираларга бой ўтгани учун ота-онасидан миннатдор эканлигини таъкидлайди. 

    Фото: Instagram

    — Болалигим ҳақиқатан гўзал ўтган. Ўзим ҳам юзлари дўмбоқ, беғубор қиз бўлганман. Жуда кичиклигимдан бошлаб санъатга қизиқардим. Дадамнинг устахонасидаги жараён ҳам менга завқ улашарди, — дейди хонанда Манзура.

    Фото: Instagram

    Манзуранинг отаси ўз даврининг таниқли рассомларидан бири бўлган. Шу боисдан ҳам Муборак Йўлдошев қизларидаги санъатга бўлган меҳрни эрта пайқайди. Беш ёшидаёқ қизидаги ноёб истеъдодни сезган ота, дўсти Каримхожи билан маслаҳатлашиб, уни Успенский номидаги мусиқа мактабига ўқишга беради. Ёш хонанда “Неймер” оркестри билан “Карубина” ариясини маҳорат билан куйлайди. Унинг овоз диапазони тенгдошларига нисбатан анча кучли экани устозларини ҳам ҳайратлантиради.

    Узоққа бормаган “Себону”

    Фото: Instagram

    Ўзбек эстрадасида учлик гуруҳни “Сетора” билан боғлашади. Ундан аввал ўзбек эстрадасида “Себону” номли гуруҳ ташкил этилганди. Уч қиздан иборат гуруҳни илк бор Манзура опаси Нигина ва дугонаси Наргиза билан бирга 1996 йил тузади. Иқтидорли хонанда Равшан Зокиров бошчилигида трио 2 та қўшиқ ёзиб, “Офарин-96” кўрик танловида 2-ўринни эгаллайди. Кутилмаган бурилиш ҳар уч ижодкорни ҳам қувонтирди. Натижада солист Манзура шу йили Успенский номидаги мусиқа мактабини тугатиб, Тошкент Давлат Консерваториясида ўқишни давом эттиради. У пайтга келиб гуруҳдаги Наргиза ўзини санъатшуносликка бағишлайди. Омадли трио эса “Осиё” дуэтига айланади.

    Опаси санъаткор бўлишни истамади

    Фото: Instagram

    Опа-сингиллардан ташкил топган “Осиё” гуруҳи аввалига сермазмун ижод қилди. Бир йилдаёқ “Ёлғизим” номли альбомни тақдим этиб, икки қўшиғи оммалашди. Аммо опа-сингиллар ижодда кўп бор молиявий қийинчиликларга учрарди. Қўшиқ ва клип яратиш учун фирмалардан ёрдам сўрар, даромадлари ҳаминқадар бўлса-да, борини ижодга сарфлашарди. Афсуски, 2000 йилга бориб Манзура ижодда ёлғизланиб қолди. Опаси Нигина келажагини бу соҳада кўролмай, ўзини дизайнерлик соҳасида синаб кўриш учун “Осиё”ни тарк этди. Шундан сўнг у клипмейкер, ҳозирда эса таниқли режиссёр бўлган Рустам Саъдиев билан ҳамкорлик қилишни бошлади. Продюсер билан ҳамкорлик хонандага катта омад ва машҳурлик олиб келди. 

    Продюсери уни актрисага айлантирди

    Манзуранинг танилишини кўпчилик “Тоҳир ва Зуҳра” фильмидаги “Манзура” қўшиғи ва унга ишланган клип билан боғлайди. Ноодатий имиж ва қўшиқ Манзуранинг одамлар ёдида қолишига сабаб бўлди. 

    Фото: Instagram

    2002 йили хонанда учун омадли келди. У “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини қўлга киритди. Продюсери Рустам Саъдиев унинг актрисалик маҳоратини пайқаб, ўзи суратга олган “Муҳаббат синовлари” фильмига таклиф этди. Хонанда ижро этган рол ҳам, унга куйлаган саундтрек ҳам томошабинлар орасида оммалашди. Шундан сўнг актрисани фильм саундтрекларига ва сёмкаларига кўп таклиф этадиган бўлишди. Албатта, бунда продюсери Рустам Саъдиевнинг ҳиссаси катта.

    “Сиздан бошқа совуқ юз тополмадик”

    2007 йилда хонандани технологик фильм бўлган “Севгинатор”га таклиф этишади. 3 йил давомида Мунаввара Абдуллаевадан актёрлик маҳоратидан сабоқ олган Манзура иккита образни гавдалантириши керак эди.

    Фото: Instagram

    — “Севгинатор”да рол ижро этишни унчалик истамаганман. Ҳатто эртаси куни сёмка дейилганда ҳам “Ўрнимга хонанда Лолани олинглар” деганман. Шунда режиссёр ёнимга келиб, “Сиздек совуқ юз бошқа йўқ-да” деган, — дейди хонанда Манзура. 

    Асирга олишгани ҳақида...

    Хонанда интервьюларининг бирида у ва жамоасига қилинган суиқасд, жиддий шикаст етказишгани ва асирга олингани ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram

    — Бундан йигирма йилча аввал тўйда жамоадаги болаларни урмоқчи бўлиб, пичоқ билан келиб, ўлдириб юбормоқчи бўлишган. Мен ҳам жуда “духи” баланд қиз эдим. Отдан тушсам ҳам, эгардан тушмаганман. Улар нима деган бўлса, худди шундай жавоб қайтарганман. Ҳар хил гап-сўзлардан сўнг, улар бизни қўйиб юборган. Улар бизни ўраб олишган, маъмуримни тепишган эди. Бундай ҳолатлар эсласак, кўп чиқаверади, — дейди хонанда.

    Омадсиз тадбиркор

    Хонанда Манзура опаси Нигина билан биргаликда “Манзура” либослар бутиги фаолиятини йўлга қўйганди. У либослар дизайни ва уларнинг рекламалари устида ишлаб, махсус фотосессиялар ҳам ўтказганди. Айниқса, турк фотографи Тайфун билан Бали оролида ўтказилган махсус фотосессияси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    Фото: Instagram

    — Баъзида қўшиқчиларнинг бошқа бизнеси бўлади. Бир хилларининг ота-онаси бой бўлади. Биз опам билан бошқа бизнес қила олмаганмиз. Клипларимга, рекламаларга ўзим пул тўлаганман. Булар учун ҳам катта пул сарфлаганман. Масалан, тўйдан пулни олиб, телевидениега бераман, шу пулни олиб режиссёрга, овоз ёзишга, хуллас, ўзимда кундалик харажатлар учун пул қолган, холос. Биз ҳам ҳар бир ўзбекка ўхшаб секин-секин уйнинг пулини бўлиб-бўлиб тўлашга сотиб олганмиз. Бирдан сотиб олишга имконимиз етмаган, — дейди хонанда.

    “Депрессияга тушдим”

    Хонанда интервьюларининг бирида кейинги йилларда ҳаёт тарзидан тортиб, фикрлари ҳам бутунлай ўзгаргани ҳақида айтиб ўтган. 

    Фото: Instagram

    — 5-6 йил аввал қаттиқ депрессияга тушдим. Бунга одамларнинг “Қачон оила қурасиз? Фарзандли бўлолмай қоласиз? Ҳаётингизнинг мазмуни йўқолади”, деган гаплари сабаб бўлди. Шунда интернетга “Ҳаёт мазмуни нима?” дея қидирув бердим. Бир маълумот эътиборимни тортди. “Мусулмонлар учун иймон ва итоат” деган гапни ўқиб, юрагим жунбишга келди. Шундан кейин фикрларим ҳам, ҳаётга бўлган қарашларим ҳам ўзгарди. Насиб этса, оила қуриб, фарзандли бўларман, — дейди хонанда Манзура.

    “Турмуш ўртоғим ўзимдек рус табиатли бўлсин, аммо”

    Хонанда қандай эркак билан оила қуришни исташи ва қайси тоифадагилари билан яшолмаслиги ҳақида ҳам айтиб ўтган.

    Фото: Instagram

    — Кўп тилни биладиган, динимизни қаттиқ эмас, юмшоқ қабул қиладиган, аёлларга меҳрибон эркакларни ҳурмат қиламан. Аёлларга зулм қилиб, фақат уйда ўтирасан, дейиш ярамайди. Аёл киши ҳам эмоционал инсон, унинг руҳиятини синдириб қўйиш осон. Турмуш ўртоғим ўзимга ўхшаган рус табиатли инсон бўлса-да, мусулмон бўлса ва қизиқишларимни ҳурмат қилса, деб ният қиламан. Фақат мол-дунё ва керакмас қадриятлар билан яшайдиган инсонларни унчалик тушунмайман. Масалан, Илон Маск миллиардер инсон бўлса-да, оддий квартирани ижарага олиб яшайди. Аммо унинг мақсадлари жуда улкан. У Марс сайёрасига бориб, ўша ерда яшашни орзу қилади. У баъзи одамларга ўхшаб, умрини данғиллама уй-жой қуришга сарфлаётгани йўқ. У яратган қанчадан қанча техникалар инсонларнинг оғирини енгил қиляпти. Айтмоқчи бўлганим, эркак кишининг дунёқараши кенг бўлса, аёл киши ҳам унга қараб интилади. Аёл дегани фақат битта мебелни артиб, қозон-товоқни тозалаш билан умри ўтиб кетмаслиги керак. Мен ҳам барча аёллар сингари уй ишларини қилиб зерикиб кетаман. Айтмоқчи бўлганим, эркак ва аёл бир-бирини тўлдириши, олий мақсадлар сари интилиши керак, — дейди хонанда Манзура.

    “Ота-онамдан бирин-кетин айрилдик”

    Манзура ота-онасини йўқотганидан кейин тушкунликка тушгани ва қийин кунларни бошдан кечиргани ҳақида айтиб ўтди.

    Фото: Instagram

    — Ота-онамни йўқотганимдан кейин ҳеч нарсага қизиқишим қолмади, депрессияга тушиб қолдим. Бир уйда тўрт киши яшардик. Ота-онам, опам ва мен. Тасаввур қилинг, тўрт ой ичида иккита инсон вафот этди. 

    Отам раҳматли Янги йил байрами дастурхонига қўйиладиган оливье салати ва норинни яхши кўрарди. Дастурхон тузаб, оила даврасида телевизор кўришни яхши кўрардик. 2018 йилнинг ёзида ота-онамдан кетма-кет айрилдик ва Янги йил дастурхонида Нигина опам билан ёлғиз ўтирибмиз. Бу ҳолат инсон руҳиятига жуда қаттиқ таъсир этаркан. Ҳатто шундай кунлар ҳам бўлдики, уйни таъмирлатиш керак бўлганида шу ишни ҳам қилишни истамадик. Чунки уйнинг ҳар бурчагидан ота-онамнинг юз-кўзлари кўринарди. Уйдаги ҳар бир нарса улар билан боғлиқ хотираларни эслатарди. 

    Фото: Instagram

    Ота-онам билан 40 ёшимга қадар бирга яшадим. Баъзан ҳатто уларни набиралик қилолмадим, деб ўксинардим. Аммо Яратганнинг хоҳиши билан инсон турмушга чиқади, фарзандли бўлади. Самодан никоҳ тушмагунича бир эркакка яқинлашиб бўлмайди. Демак, шундай бўлиши керак эди, деб ўзимни юпатаман. 
    Ота-онам билан саёҳат қилишни, айниқса, Анталиядаги денгиз соҳилларига боришни ёқтирардим. Аммо ота-онамни йўқотганимдан кейин саёҳатга бориш ҳам кўнглимга сиғмай қолди. Инсон ҳаётида ота-онанинг ўрни катта, афсуски, уларни йўқотгандан кейин буни янада кучлироқ ҳис қиларкансиз, — дейди хонанда Манзура.

     “Ёш кўринишимнинг сири фарзанд кўрмаганимда”

    Хонанданинг доимо ёш кўринишига сабаб нима? Бу саволга у қуйидагича жавоб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмушга чиқмаганим. Фарзанд кўрмаганим, чунки биламан, фарзанд катта қилиш ҳам жуда машаққатли меҳнат. Шу нарса ҳам қаритиб юборади. Менда бу неъмат ҳозирча йўқ. Худо хоҳласа бўлади. Кейин косметологга мунтазам бораман. “Ўзим шунақа чиройлиман”, десам ёлғон бўлади, — дейди хонанда.

    “Ёлғизликдан чарчамадингизми?”

    Хонанда интервьюларининг бирида ёлғизликдан зериккани ва тақдирга ишониши ҳақида айтиб ўтган.

    Фото: Instagram

    — Бунақа саволларни охирги пайтда менга жуда кўп беришади. Бу савол аёл кишининг дилини жуда оғритади. Лекин мен кўникиб кетдим. Ёлғизликдан ҳамма зерикса керак. Мен ҳам оддий аёлман, албатта ёлғизликдан зерикаман. Лекин бу қазойи қадар. Аллоҳ берган тақдир. Шу қазойи қадарни мен қабул қилиб, шукр қилиб яшашим керак. Чунки биз билмаймиз, Аллоҳ бизни қандайдир мусибат, мушкулотлардан асраётгандир, куйдирги турмуш ўртоқ, куйдирги фарзанддан асраётгандир. Шу учун ҳаётдан баҳра олиб, шукр қилиб яшашим керак, — дейди хонанда Манзура.

    Хонанда интервьюларидан бирида ногирон мушукчани парваришлаши ҳақида сўзлаб берган.


    “Facebookда кўчада қолган ногирон мушукчани кўриб қолиб, топиб парваришладим. Агар уни топшириб юборсам. Дарҳол эвтаназия қилишади. Кечаси юзини юзимга босиб, “Мени бериб юборма” деб ялинаётгандек бўлади. Гимнастика қилсам, келиб гиламчага ётиб, ўз қилиқлари билан мени кулдиради”, — деган эди хонанда. 

    23.02.2024, 15:55   Изоҳ (0)   36577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Запретга тушиб атрофдагиларнинг асл юзини кўрдим”. Қўшиғи турли миллат вакиллари томонидан ўзбек тилида куйланган хонанда Феруза Жуманиёзова 40 ёшда (фото)

    14.02.2024, 15:50

    Мудҳиш автоҳалокатдан омон қолган ва фарзанд доғини кўрган актриса Раъно Ярашева 63 ёшда (фото, видео)

    16.02.2024, 09:50

    Турмуш ўртоғининг хиёнатини кечира олмаган, Дубай шайхининг таклифини рад этган ва Аҳмадбой билан шерикчиликда айбланган Дилфуза Исмоилова 56 ёшда (фото, видео)

    22.02.2024, 17:50

    Instagram: Тошкентдан ҳашаматли ҳовли сотиб олган Ҳамдам Собиров, қимматбаҳо автомобилли бўлган Севинч Исмоилова, туғилган кунини нишонлаган Манзура

    23.02.2024, 09:51

    Жаҳонгир Отажоновнинг яна бир бор уйлангани ростми? (фото, видео)

    22.02.2024, 18:38

    Турк кино юлдузлари Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвженнинг Истанбулдаги ҳашаматли уйига саёҳат (фото)

    22.02.2024, 12:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.